P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз,
Мани ўзга ўлукдек қилманг эъзоз.
Эй менинг сирдошларим, қачонки мен дунёдан ўтсам, 
васият сизларга пгуки, мени бошқа ўликлардек иззату ҳур- 
матлаб, тажҳизу такфинимга ортиқча машаққат чекманг- 
лар. Балки мусулмонлар ўлигидан хорроқ қилинглар.
Хасу хор устига ташланг, тутунг хор,
Қилинг мандек баҳойим жисмидин ор.
Мени хасу чўп устига ташлаб, танимни хўрлангиз. Тўрт оёқли 
ҳайвон ўлигидек мендан жирканингиз.
Бўсаға устига ташлаб танимни,
Кафан айланг чирик пироҳанимни.
Ўлганимдан сўнгра мени бўсаға остига ташлаб, танимдан ку- 
линглар. Шу бўсаға остидаёқчириган кийимларимдан кафан ясан- 
глар. Устимдан кула-кула масхара қилинглар.
Манга ҳайф этмангизлар тутмаган бўз,
Агар чандики мардум қилсалар сўв.
Менинг кафанлигим учун янги — тутилмаган бўзни исроф қил- 
мангиз. Одамлар “Бундай қилмангизлар, янги бўз кафан қилинг- 
лар” десалар-да, уларнинг сўзларига қараманглар. Зероки, шариат- 
да эски бўз тоза бўлса — кафанликка жоиздир.
Юборунг тез боратурғон йўлумға,
Мабодо, қолмағайсиз шумлутумға.
Мен ғарибни яроғлантириб, тезлик билан борадиган йўлимга 
юборингиз. Яъни тезроқ қабрга элтингиз. Мабодо сусткашлик қил- 
сангиз, бахтсизлигимни кўриб, ҳайратда мусулмонлар қабридан 
маҳрум айлаб, ёлғиз ерга кўмарсизлар.
Кўзингиздин чиқарманг қатраи ёш,
Жанозам орқасидрш отингиз тош.
Мени “Ўдци” деб, йиғлаб, кўзларингиздан ҳасрат ила бир қатра 
ҳам кўз ёши тўкмангиз. Балки хор қилиб, жанозам кетидан тош
86


отингазлар. Яъни “Яхши дуо билан ёд қилингизлар” демоқчи Ол- 
лоёр раҳимаҳуллоҳу таоло.
Аёғимдин тугуб судранг лаҳадга,
«Нечун қилмадинг, - деб, - қуллуқ Аҳадга».
Мени крбрга элггач, оёгамдан судраб, масхаралаб, “Эй шум, нима 
учун тириклик вақгингда Аллоҳга қуллик ва ибодатлар қилмадинг? 
Нима учун ҳавои нафсинг кетидан юрдинг ва нима учун халқни ран- 
житдинг?” дея қабрга солинглар.
Агар чандики ман ўлсам гуноҳкор,
Дуову зориға сизлар бўдинг ёр.
Гарчи мен гуноҳлар дарёсига ғарқ бўлсам-да, мени кофирлар каби 
макруҳкўрманглар. Балки дуоларингиз билан ёру йўлдош бўлингизлар. 
Дейингиз: «Парвардигоро, Кирдигоро,
Раҳимо, мағфиратлиғ Биру Боро,
Ул оламни парвариш қилувчи Аллоҳтаолога қарата: “Эй раҳм- 
ли, мағфиратли, бир ва мавжуд Аллоҳ” деб айтингизки...
Олиб келдук Сани қочқон қулингни,
Хатолар бобини очқон қулингни.
Сенинг буюрганларингни қилмай қочиб юрган қулингни тут- 
дик ва Сенинг даргоҳингта олиб келдик. Бу қулинг хато эшикла- 
рини кўп очган эди, мана қелтирдик...
Келибдур, ҳийласи йўқгур кетарға,
Тили йўқтур бу қулни узр этарға.
Бу қулинг Сенинг эшигингга келди. Энди қайтиб қочмоққа 
ҳийласи йўқ. Тили ҳам йўқ — гуноҳларини кечишни ўгиниб тила- 
моққа.
Агар берсанг жазо - Қодир Худосан,
В-агар афв айласанг - Сан Подшосан.
Агар мискин қулингни жазоласанг ёки гуноҳидан ўтиб кечир- 
санг, барчасига Қодиру Подшоҳ Ўзингсан — эрклисан!...
Илоҳо, барча отинг ҳурматидин,
Ариғ зотинг, сифотинг ҳурматидин,
Барча исмларинг ҳурмати ва зотингу сифотинг ҳурмати, ё Ал- 
лоҳим —
Бу қочғон бандаға қилғил тараҳҳум,

Агарчи қилди қуллуқ риштасин гум.
Ш ариат амрларидан қочиб юрмиш бу бандангга раҳм айлагил. 
Бу мискин қулинг банда бўлишлик ипини йўқотиб кўйган бўлса, 
раҳм айлагил, Худойим.


Муҳаммад отли дўстинг ҳурматидин 
Насиб эт охиратни роҳатидин.
Ҳама ўтган Расулинг ҳурматидин,
Жамиъи яхши қуллар ҳурматидин,
Дўстинг Муҳаммад ҳурмати, барча анбиё ва авлиё ҳурмати — бу 
ғариб қулингга охират роҳатини насиб айлагил, эй Худо!
Агар чандики бандангдур бадафъол,
Руҳи исёна савби мағфират сол.
Агар бу банданг ёмон феълли бўлса-да, унинг гуноҳлари устига 
ёрлақаш либосини ёпиб, гуноҳини кечиргин, Аллоҳим.
Муҳаббат аҳтининг асрори учун,
Рўйи зард, дили хунбори учун,
А ллоҳтаолони суйгувчилар ва уларнинг ю зларини сарғай- 
тиб, ю ракларидан қон оқизганлиги учун бу бандангга раҳм 
айлагил, эй Худованд.
Ғазо қилған эранлар жони учун,
Шаҳидларнинг муборак қони учун,
Урушлар қилиб, шаҳид кетган ғозийлар қони ҳаққи, шаҳид- 
ларнинг қутлуғ қони учун бу бандангга раҳм айлагил, Аллоҳим. 
Улуғларни соқолин оқи учун,
Йигитларнинг дили муштоқи учун,
Ажузларни оқарган боши учун,
Етимларни кўзини ёши учун,
Чолларнинг оқ соқоли учун, йигитларнинг кўнгил орзулари 
учун, кампирларнинг сочларининг оқлиги учун ва яна етимлар- 
нинг йиғлаган кўз ёшлари ҳаққи ва ҳурмати раҳм айлагил, эй 
Парвардигор.
Шикаста беваларни дарди учун,
Асир халқини оҳи сарди учун,
Беваларнинг қайғу ва ҳасрат билан синган кўнгиллари учун ва 
асир тушган инсонларнинг дарду аламли оҳларининг ҳаққи ва ҳур- 
мати учун раҳм айлагил, Илоҳим. Нозим раҳматуллоҳи алайҳ мана 
шу байтларда тилга олган инсон тоифалари Аллоҳ таолонинг қошида 
ҳурмати кўпдир. Шунинг учун булар ила шифо истамоқда марҳум 
шоир.
Агар чандики йўқ илкида ҳеч шай,
Бу қочқон қулни расво қилма, ё Ҳайй!».
На бўлғай бу дуолардин Худойим 
Бу қочқон бандаға ўгса жаройим.
88


Хуллас, бу қулингнинг қўлида амаллардан ҳеч нарса йўқ ва 
яна шариат амрларидан қочиб юрмиш бу қулингни расво қилма- 
гил, эй тирик Аллоҳ, раҳматинг ила гуноҳини ёрлақа!

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling