P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
РИСОЛАЙ АЗИЗА -
“САБОТУЛ ОЖИЗИЙН” шарҳи Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сано лил Холиқи ғаброу афлок Яратди қатраидин гавҳари пок. Яъни мақгамоқ ва покламоқ кўку ерларни яратган Аллоҳга бўлсин. Бу иккини яратмоққа аввал сабаб ул эдиким, кўю 1 арда ва ерларда ибрат кўпдир. Зеро, “Ғош ия” сурасининғ 18-оятида айтилганидек, “Кўрмасмисанки кўкларни, устингизда тиргак- сиз турадир?”. Буни ибрат қилиш учун ёки шунинг учундирки, қачон Одам ўғлонлари олами ашбоҳдин олами сувратга келса- лар, ўзларини билурлик бўлгач, кўзларига аввал кўринган нарса ер билан кўкдир. Демак, уларни кўриб, бошқа нарсалардан иб- рат олмоқ учундир. Бу ерда “ғабро” ер маъносида, “қатра”дан мурод “нугфа”, яъни оталар пуштидан чиқиб, оналар раҳимига ўрнашган гуҳари пок — одам ўғлонларидир. Ёки “қатра”дин му- род Абдуллоҳ ибни Абдул Мутталибнинг шаҳват сувидир. “Гуҳа- ри пок” дан мурод эса — Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ҳар қандай бўлса ҳам, оламда бўлган нарсаларни Холиқ таоло ибрат учун яратди. Самовот уйини тутди муаллақ, Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ. Яъни кўк уйини тирғаксиз яратди. Аллоҳнинг осмонни тир- гаксиз яратганлиги халойиққа ибрат учундир. Сизлар ҳам бу ҳол- дан ибрат олиб, Ҳ ақ таолонинг бирлигини билиб олгайсизлар. Қилиб ғабро мадорин зиммаи хут. Бани одамга андин қисм этар қуғ. Яъни Аллоҳ таоло ернинг аслини балиқ устига қўйди. Шу балиқ устидаги ерларда Атлоҳ одам болаяарига ризқ улашиб, бирининг ризқини кенг, бирининг ризқини гор қилди. Чунон- чи, “Зухруф” сурасининг 32-ояти бунга далилдир. Падид этса жаҳон ичра фавосил, Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил. Аллоҳ таоло бу дунёнинг елдек ўтиб кстм оқш гини тўрт фасл узра қўйди. Баҳор кунларида ўлик ердан ўланларнк чиқариб ўсти- рарки, бу ҳол одам болаларининг қзбрларидан туряб, тирилмо- ғига ишорадир. Ёз фаслида ўт-ўланлар тамом ўсиб, тўла етилур- лар. Бу одам ўғлонларининг бу фоний дунёда бироз айшу ишрат I I этмакларига ишора. Куз келиб, бояги тамом етилган ўт-ўланлар бутк>’Л гулларшо меваларидан айнилиб, қурий бошлар. Бу ҳам одам болаларининг йигитлиги ўтиб, қзриликка кира бошлагашгга ишо- радир. Қиш фаслида бояги тузук дунё бузилиб, соф сувлар тўнгиб, қор ёғиб, кулли ҳайвонлар устига машаққатлар ёғилур. Бу ҳам махлуқотнинг қиёматда қўпиб, бошларига тушган қайғулар билан машғул бўлажакларига ишорадир. Зеро, ҳакиму донолар аймиш- ларки, бу фоний дунё ичида ҳар бир нарса охират белгиларига ишорадир. Ажаб сунъу ажаб аҳкоми тақцир Қилур бир қурсдин олам кўзин сир. Аллоҳнинг бизларга кўриниб турган ажойиб қудратини кўринг- ки, Ул Ўзининг ҳукму тақдири ила дунё халқини бир кулча билан тўқ қилди. Бу ерда кулча, яъни “қурс” дан мурод қуёшдир. Албатга, бу қуёш кулчадек кичик кўринса-да, дунё ва дунё халқи. унинг нуридан тўқ бўлиб, ўзларининг ҳаракат ва касблари билан бўлурлар. Булар “Нуҳ” сурасининг 16-оятида масгурдир. Бас, шун- дай экан, қуёшнинг машриқцин мағрибга юрмоғи одам болалари фойдаси учундир. Ирода қилса ул Ҳаййу Тавоно Қилур бир лаҳзада билмасни доно. Аллоҳ таолоки, У Қодир ва тириқцир, тиласа, ҳеч нарса бил- мас кишини бир зумда, шу ондаёқ биладиган қила олади. Чу- нончи, кетинги мана бу: Софий туфроғин этгач жон ила жисм, Нечукким айлади донои ҳар исм, - байтидан кўриниб турибдики, Аллоҳ Одам Сафийуллоҳни тупроқцан яратци. Ҳеч кимцан илм олдирмай, унинг кўнглига илҳом солиб, ҳар нарсаларнинг исмларини билдирди. Одам алай- ҳиссалом фаришталар билан 72 тилда сўзлаша олди. Албатта, бу ажабдан-ажаб бир ҳолдир. Халос этса бировни Раббул афлок Қолур тоғ остида, андин чиқур пок. Аллоҳ таоло кўклар хожасидир. Агар У бирон кимсани халос қилишни истаса, гарчи ул кимса балою қазо тоғининг остида қолса ҳам, уни безиёну заҳмат сақлар. Еру кўкларнинг Яратгув- чиси Аллоҳнинг сақлагувчилик сифати ҳар ишда намоён бўлур. Чунончи: Нечукким тутди тўфон дашту тоғи Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи, Яъни кўриб, эшитиб билмасмусанки, сувлар энг буюк тоғлар- нинг устидан қирқ кулоч юқори чиқци. Машриқцан мағрибгача ер юзица сув тўлци. Барча кофирлар ҳалок бўлцилар. Ёлғиз Нуҳ алай- ҳиссалом йўлдошлари билан оёқларига сув ҳам тегмай, омон қол- цилар. Бундай ажаб ишдан яна бирига боқ: Халилуллоҳ учун ёндирдилар нор, Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор. Халилуллоҳ, яъни Иброҳим алайҳиссаломни Камруди лаъин ўгга солди. Аммо оёғи ўгга тегмасдан бурун ўг ичида гулзор пайдо бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўтдап халос бўлиб, омон чиқци. Бу мўьжизанинг содир бўлгани “Анбиё” сурасининг 69-оятидан маълум бўлади. Ғазаб ели Одийларни қилди нобуд, Эди ул ел — насим тобеъи Ҳуд. Оц исмли бир поцшоҳ қавми, яъни одийлар бошидан кечган қиссадан маълумки, Аллоҳ таолонинг қаҳр ели Од қавмини фисқу фужур ишлари учун йўқ қилди. Аммо ушбу ел Ҳуд пайғамбар қавми учун юмшоқ ел бўлци — омон қолдилар. “Н асим” сўзи бу байтда “юмшоқ” маъносида келган. Яна мана бу: Балиғ қорнида бир соҳиб каромат Чилла ўлтирди-ю, чиқги саломат, байги Юнус алайҳиссалом қиссасига ишорацир. Байтцаги “со- ҳиб каромат” дан мурод ана шудир. Демак каромат эгаси бўлмиш Юнус алайҳиссалом бир балиқ қорнида қирқ кун турди, аммо ундан ҳеч бир зиёнсиз - амри Илоҳий ила дарё ёқасига чиқци. Агар амр этса кимни Фориқул фарқ Келур бир лаҳзада ғарб устидан шарқ. Байтдаги “Ф ориқ” айиргувчи, “фарқ” тонг маъносида. Демак, тонг Яратувчи — Аллоҳтаоло буюрса, бировни машриқдан мағ- рибга ҳеч бир олоту асбобга муҳгож бўлмай, кўз очиб юмгунча кўчира олаци. Пайғамбаримиз етги қават кўкни кезиб, Аршу Курси устидан ўтиб, Аллоҳ билан тўқсон минг сўз сўзлагаганидан сўнг ўрнига етганида тўшаги совишга ҳам улгурмаган эди. Бу ҳам, ал- батга, амри Илоҳий туфайлиданцир. Бунга мисолни мана бу байтда кўрса бўлади: Нечукким дўстини Султони кавнайн Етурди соатида қоба қавсайн. Дунёву охират Подшоҳи, яъни Аллоҳ Муҳаммад (с.а.з )ни бир соатда тўртинчи ссмон устига миндириб, Жаброил алайҳисса- ломга икки камон оралиғича масофада бўлди. Бу яқин қилмоқ- 13 лик Қуръони каримнинг “Ван-нажм” сураси 9-оятида собитдир. Байтдаги “кавнайн” дан мурод дунё ва охиратдир. “Қоба қавсайн” икки камон ёки ёй оралиғидир. Агар ҳар кимга берса иззу имдод, Келур хизматига жин, одамизод. Яъни Аллоҳ таоло агар бирор киш ини иззатламоқни ва унга кўмак беришни тиласа, унинг хизматига иарилар ҳамда одамлар келади. Шоир мана бу байтда шуни баён қилади: Сулаймонким игурди инсу жиндин, Ани фармони эрди бир нигиндин. Кўриб турибсанки, Сулаймон ибни Довуд алайҳимассалом хиз- мати учун одамлару парилар, қушлару қуртлар, булутлару еллар, ер усги ва остидаги, кўк орасидаги нарсалар — барчаси ҳозир бўлди- лар. Буларни Сулаймонга хизмат қилдиришга сабаб бўлган нарса узук қошида эди. Узук қошида Аллоҳнинг улуғ исми бор эди. Шу- нинг учун махлуқотнинг барчаси Сулаймон пайғамбарга мусаххар бўлиб, унинг хизматида эди. Бу ҳикоя ва узук қошига битилган сўз хусусида сўз кўп. Уларни тафсир китоблардан топиб ўқиш мум- кин. “Игурмак” йиғилмоқ, жам бўлмоқцир. “Н игин” узук қоши маъносидадир. Хулласи калом, Сулаймон пайғамбарда бу қадар дав- лат бўлмоғининг сабаби узукдаги сўз эди. Ҳолбуки, узукнинг ўзи бир дирҳамча бўларди, холос. Зеро, Оллоёр ёзади: Ғараз қудратнамолиғ айлади фош, Ва-гар на кадри эрди бир дирам тош. Хулласи калом, Аллоҳ таоло Ўзининг қудратини изҳор қилиб, бу узук сабабли Сулаймонга давлат бермоқни мақсад қилди. Бу Ўз бандаларига ибрат бўлсин учун бўлди. Йўқса, ўша узук нимага ҳам арзирдики, бир дирҳамча ош рлига бор эса. Ақл эгаларига махфий эмаски, дунёнинг забунлига Аллоҳтаоло қошида бир дирҳам тош қиймати қадардир. Маълум бўлдики, махлуқотнинг тасхир қили- нишини узукка боғлаш Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling