P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДАР БАЁНИ НАЪТИ РАСУЛУЛЛОҲ
Дуруди беадад ҳодийи динға,
Расули “раҳматул лил оламийн”ға.
Сонсиз саловот ул Пайғамбар алайҳиссаломга бўлсинки, у дунё 
халқини тўғри йўлга солди. Ўзи ҳам дунёга раҳмат учун яратилган 
Пайғамбардир. Байтдаги бу маъно Қуръони каримнинг “Анбиё” 
сурасидаги 107-оятда ёзиқлидир.
Худони дўсти мухторул қурайши,
Мудом уммат учун талх эрди айши 
Аввало, Расулнинг сифати будирким, у Аллоҳнинг дўстидир. 
Аллоҳ уни халойиқ орасидан, қурайшийлар ичидан танлади. Бу 
Расул Муҳаммад алайҳиссаломдир. Умрининг кўироғи уммат қайғ- 
усида бўлиб, роҳатда кечмади. Охиратда ҳам қайғусининг кўпи 
уммат учун бўлса керак. Барча пайғамбарлар охират кунида ўзла- 
рини дерлар, аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни дер экан. 
Эмас мавжуд анингдек гуҳари пок,
Далил улдурки, келди тожи “лав-лок”.
Ер юзида яратилган жамики жондорлар ичида бир гуҳари пок 
бор. У ҳам бўлса, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдир. Зеро, 
Ҳақтаоло ҳазратининг бу дунёни яратмоғининг сабаби Пайғамба- 
римизга қаратилган ишқидир. Шу сабабдан Аллоҳтаоло унинг бо- 
шига мадҳтожини кийдирди.
Ўшал шаҳаншоҳиким, шамъи диндур,
Анинг парвонаси Руҳул-Аминдур.
Шоҳлар шоҳи, дин шамъи Муҳаммад алайҳиссаломдир. Унинг 
мураббийси, доим хизматида парвона бўлиб тургувчиси ҳазрати 
Жаброил алайҳиссаломдир. Маълум бўладики, одам боласининг Ҳақ 
таоло билан боғланиши василасиз мумкин бўлмайди. Бас, Муҳам- 
мад алайҳиссаломнинг Ҳақтаоло билан уланиши Жаброил алайҳ- 
иссалом василаси билан бўлган. Демак, бундай васила авлиёлар 
учун анбиёлардир. Авомлар василаси машойихлардир.
Деди Маъбуд анинг отин Муҳаммад,
Мақомотиға ҳануз етмади ҳад.
19


Яъни Парвардигоримиз Аллоҳтаоло уни “Муҳаммад” деб мад- 
ҳлади. Ҳолбуки, сўзнинг ўзи ҳам “мақгалмиш феъллари кўп” ёхуд 
“кўп мақтовли” демақдир. Зеро, унинг даражаларига ҳеч бир пайғ- 
амбар эришган эмас. Маълумки, фазила ва васила аталмиш мақом- 
лар бордир. Бу ўринларга набийлардан биронтаси етиша олмади. Бу 
икки ўрин Пайғамбаримиз мақомларидир. Шунинг учун азон дуо- 
сида бу икки сўз Аллоҳида таъкид билан айтилади.
Тушурмай ер юзиға соясини,
Етурди Арш уйиға поясини.
Гап борки, Пайғамбаримизнинг кўлагаси ерга асло тушмаган. 
Чунки унинг ичкариси ва ташқариси нур эди. Нурда эса соя бўлмай- 
ди. Унинг мартаба ва бунинг каби мўъжизотлари Арш эгаси Аллоҳ- 
дандир. Унинг кўринган иккинчи мўьжизаси ҳақида шоир дейди: 
Қадам босқон манзил эди пур атр,
Саҳобул-файз эрди бошида чатр.
Яъни ул Саййидимизнинг муборак оёқлари қайси ерни босса
ўша ер хуш исларга тўларди. Яна бири шул эдики, ул зот сайр 
қилар чоғида боши устида о қ булут бирга юрар эди.
Жамолу неъмату матлуби кавнайн,
Камолидин муяссар қоба қавсайн.
Ул ҳазратнинг жамоли бир неъматдир ва барча дунёву охират 
халқининг исталмиши удир. Зероки, у етук мурсалдир. У ҳақда 
Аллоҳтаоло “Нажм” сурасининг 9-оятида: “Бас, (Муҳаммад алай- 
ҳиссаломга) икки камон оралиғида ё ундан-да яқинроқ бўлиб”, - 
дея унга бу қадар давлатни енгил қилди.
Чунки шоир ёзади:
Шарофат мундин ўтмас суннату фарз,
Юруса то хуружи дооббатул-арз. 
\
Пайғамбаримизнинг динидан ортиқдин йўқ. Агар ундан ортиқ 
дин қиёмат кунигача дооббатул арз ер юзига чиққунча изланса 
ҳам топилмас. Дооббатул арз бир махлуқнинг исмидир, охир за- 
монда ер юзига чиқади. Айтишларича, бу ҳайвонда дунёдаги ҳамма 
ҳайвонларнинг суврати бўлғай.
Ҳама диндин бўлубдур дини боло,
Гувоҳи Ҳазраги Вожиб таоло.
Яъни Пайғамбаримиз дини барча пайғамбарларнинг динлари- 
дан юқоридир. Бу сўзимнинг ростлигига гувоҳим Тангри азза ва 
жалладир. Унинг гувоҳлик бердиги сўзи “Оли Имрон” сурасининг 
110-оятидадир: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарил- 
ган миллатларнинг энгяхш иси бўлдингиз”. Демак, умматларнинг
20


яхши бўлмоғи дин бирла бўлса, динларнинг яхши бўлиши пайғ- 
амбарларнинг эзгу бўлишидандир.
Анинг авсофини йўқ интиҳоси,
Нағу етмас деса васфин Худоси.
Ул Саййиднинг сифатларини санайверган билан охирига етиб 
бўлмайди. Уни мадҳ қилишлари учун сўз ҳам етишмайди, агар 
АллоҳнингЎзи етказмаса. Бу ерда “нағу” сифат ёкк мадҳмаъноси- 
да келган.
Худонинг раҳмати бўлсун дамо-дам 
Анинг авлодиға, асҳобиға ҳам.
Хулласи калом шуки, Аплоҳ таолонинг раҳмати Расул ҳазрати- 
мизга бўлсин. Яна авлодлари ҳамда йўлдошларини Аллоҳ раҳмат 
қилган бўлиб, бизга шафоатларини рўзий айласин. “Саҳоба”нинг 
луғавий маъноси йўлдош, ҳамроҳцир, аммо шариатда Пайғамбар 
алайҳиссалом мажлисларида қатнашиб, унинг ёнида уч ой юрган 
оқилу болиғ мусулмон бўлиш шартлари бор кишкга “саҳоба” дей- 
илади. Бу мудцатдан кам бўлиб, киши оқил бўлса ҳамки, ушбу 
номга лойиқ бўла олмайди.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling