P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДАР БАЁНИ СИФОТИ ВОЖИБ ТАОЛО
Субутийдур Анинг саккиз сифоти,
Сифат зоти эмас, на ғайри зоти.
Аллоҳтаоло зотига собит бўлган сифатлар саккиздир. Лекин ул 
зотий сифатлар Зотининг айни эмас, Зотидан бўлак ҳам эмасдир. 
Буни ўзингга намуна билиб, кўнгилни боғла. Зеро, бу бобда кўп 
баҳслар бордир. Кўп зеҳнлиларнинг оёқлари тойиб, хароб бўлган- 
лари бордир.
Ҳаёту илму қудрат ҳам басар, самъ,
Иродаву калом, таквиндур, эй шамъ.
Олдинги байтда зикр қилинган субутий сифатларнинг бирин- 
чиси — ҳаёт, иккинчиси — илм, учинчиси — кудрат, тўртинчиси
— басар, бешинчиси — самъ, олтинчиси — ирода, еттинчиси — 
калом, саккизинчиси — таквиндир. Бу ерда “эй шамъ” — чироғим 
маъносидадир.
26


Ҳаёт Улким, тириқцур, ўзга бўлмас,
Ўлар ҳар зи-нафс, ҳаргиз Ул ўлмас.
Ҳаётнинг маъноси шулки, Аллоҳ таоло доим тирикдир, Унга 
ҳеч қачон ўлим йўқ. Барча жондорлар ўлиб, фоний бўлишади, 
аммо Аллоҳ ҳаёт қолур.
Ўзини зотидин ҳаййдур ўшал Шаҳ,
Ва лекин жисм ила жондии муназзаҳ.
Аллоҳникг тириклиги бизларда бўлганидек тану жон бирла эмас. 
Балки У ҳеч бир сабабсиз - Ўз зоти бклан тирикдкр. 
Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай,
Ғанийдур барча оламдин ўшал Ҳайй.
Аллоҳтаолога жонутан каби, емак-ичмак каби бошқа нарсалар 
лозим эмас, Унинг ўзи буларни бор қилди. Атлоҳ дунёву охират- 
нинг барча нарсаларидан муназзаҳу покцир.
Эмас муҳтож ҳеч ишга Ҳ ақ таоло,
Юбормағил кўнгилни шайбй боло.
Аллоҳтаоло ҳеч нарсага муҳтож эмас. Чунки нарсаларни Ўзи 
яратди. Ш унинг учун кўнгилни пасту баландга қаратма. Аллоҳни 
ерда ёки кўкца ҳам цемагин, чунки булар барчаси куфрцир. Шоир 
буни тубандаги байтда таъкидлайди:
Агар мунда юборурсан кўнгулни.
Солур шайтон кўнгулға ўзга йўлни.
Кўнглингни пасту баландга қаратиб, ёмон фикрларга бурсанг, 
шайтони лаъин баландроқ ёвуз йўлдош бўлиб, ёлғон эътиқодлар 
сари бошлаб, Пайғамбар йўлидан чиқариб, кофирлар туруҳига 
киритар. Оқибат абадий азобга гирифтор бўлурсан,
Сифотининг биридур илм, ёро,
Эрур донойи ғайбу ошкоро.
Эй дўст, Аллоҳнинг саккиз зотия сифатининг иккинчиси — 
илм, яъни билишдир. Аллоҳнинг билмоғи шундайки. ғойибдаги 
ва ошкорадаги нарсаларнинг ҳаммаси Худованднинг қогаида 
бирдир. Аллоҳ таоло жамиъи мавжудогни: хоҳ йўқцан вужудга 
келган бўлсин, хоҳ вужуддан адамга кетган бўлсин — билади. Ва 
бу мавжудотларнинг қалбларини, суякларинк ҳамда ўлиб, аъзо- 
лари чириб. пароканда 'бўлган танлар ва суякларни, одамлар 
кўнглидаги айтилган ёки айтилажак сўзларни билади Бунинг тас- 
диғи “Ҳужурот” сурасининг 18-оятида ёзиқлидир.
Халойиқцин кичикдур ё улугдур,
Бўлубдур ҳар на иш ё бўлғулйқцур.
27


Алдоҳ халойиқнинг каттаю кичигини, уларнинг ҳар қандай * 
ўтган в келажак ишларини билади. Биз каби унугиб қуймайди. У ■
бандаларининг бошларига қандай қазою нима ҳукмлар бўлишини 
ҳам билади. Ҳатто, бир пашшанинг оёғи ёки қаноти синса, қаер- 1
да синиб тушиб чириганини билади ва қиёмат куни уни унут- 
май, ўша қанот ёки оёқни пашшага бериб тирилтиради. Бошқа- 
ларни ҳам шу тариқа билади.
Кўнгилга тутаса қайси хрли пеша,
Эмас пўшида илмидин ҳамиша.
Агар бировнинг кўнглига яхши ёки ёмон фикр келса, Аллоҳ 
қошида бу фикр яширин қолмайди. Ежадаги киши амалларининг 
котиби - икки фаришта билмас, аммо Аллоҳ таоло билади. Бу 
байтдаги “пеша” олдида маъносидадир.
Турушдур ё юрушдур хайру шаррдин,
На ким гегса Анга нафъу зарардин.
Бандаларнинг ўринларидан туришлари, ердан-ерга кўчиб юриш- 
ларининг яхши ёки ёмонлиги, улардан фойдами ёки зарарми ети- 
ши Аллоҳга аёндир. Зероки, “ Иброҳим” сурасининг 38-оятида бу 
ҳақца бундай айтилган: “ :..Аллоҳ учун еру осмондаги бирон нарса 
махфий эмасдир”. Бу оят ва байтдан келиб чиқадиган маъно фало- 
сифа мазҳабларини ботил қилади. Чунки улар Аллоҳнинг илми 
ҳақида: “Аллоҳ куллиётни билгувчидир, аммо жузвиётни билмас” 
деб, беҳуда ва ёлғон фикрга борганлар.
Билур ҳар кимда бўлса маърифатдин,
Бири қудрат эрур саккиз сифатдин.
Оқилу болиғ кишиларнинг барчаси биладиларки, Аллоҳни та- 
нимоқликнинг жумласидан яна бири қудратдир. Бу сифатни баён 
қилиб, нозими китоб давом этади:
Нафслик ё нафссиз, буду нобуд,
Неким бўлса икки жаҳонда мавжуд.
Жонсизу жонли, бору йўқ, дунё ва охиратда бор нарсаларнинг 
барчаси Аллоҳнинг қудратидандир.
Зарардур, нафъдур ё хайр, чгаррдур,
Яқийн билгил қазо бирла қадардур.
Бандаларда бор эзгулигу ёвузлик, фақирлигу ғанийлик, бе- 
морлигу саломатлик, забунлигу зийраклик, эрлигу қизлик ва бо- 
шқа ҳамма 

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling