P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

Қаноатким табибк ҳар Касалдур,
Қаноат аҳлиға оғу асалдур.
229


Қаноат — ялқовликнинг табиби. Сабрли кишига заҳар — асал 
кабидир.
Бировни ҳукми етса шарқдин гар‘о ,
Бировнинг қошиға мўре қилур ҳаоб
Бу не ажабки, биров ҳукмини шарқдан ғарбгача ўтказар. Яна 
биров борки, қумурсқа унинг билан урушеа — мағлуб бўлар. 
Ажал жаллоди кўксин айлагач чок,
Қилур ҳар иккисин - ердек қаро хок.
Ажал жаллоди Азроил келиб, бу икки кимсанинг кўксини ёриб 
жонини ол!’ач, ҳар иккиси ҳеч нарса курмагандеқ бўлурхар: бири
— шоҳ бўлганини, иккинчиси — қумурсқа урушини. Ҳар иккиси 
бирдек қора тупроқ бўлур. Асло фарқггари бул>?ас.
Бировни нуқраи тиллоси мўл-мўл,
Биров кўргани йўқ умридз бир пул.
Бир банданинг кумушу тиллоси ошиб-тошиб ётар. Бошқа бир 
банда эса бир чақа кўрмай, умри ўтар.
Муни муфлис дема, тонгла, ани бой - 
Бўлур ҳар қайсиға зери лаҳад жой.
Аммо бу ақча кўрмаганни - синган қашшоқ, у тиллаю кумуш- 
ли кимсани бой бўлди, демоққа шсшилма. Чунки д'/нё ҳол-корла- 
ри маълум эмас. Лекин ҳар иккиси лаҳад ичида қолиши аникдир. 
Биров ўткарди умрин айш ила фохп,
Биров тотгани йўқ оғзи тўла ош.
Биров умрини роҳату эркинликда ўгкарди. Бошқа бир банда эса 
оғзи ошга тўлиб емади. Фақир бўлди.
Ажал жон аччиғин кўрса геа андак,
Бўлур ҳар иккаласи кўрмагандак.
Аммо ажалнинг ат
1
чиқ шарбатини ичгач, иккаласи бирдек қора 
тупроқ бўладилар. Сира фарқ қилиб бўлмас буларни.
Бировда бўлса доим меҳнату дард,
Бировни кулфати бўлмаса бир гард.
Бир банда ҳамиша умрини заҳмату меҳнат билан ўтказса, бо 
шқа бири бир гардча машаққат чекмай яшайди.
Алар бўлса ўлумнинг мубта доси,
Бўлур ҳеч кўрмагандек иккалоск.
Аммо булар ўлим тузоғига илингач. қора ер остига кирарлар. 
Булар ҳам бошларидан кечганларни кўрмагандек бўладилнр.
Ғараз: ҳар қайда, эй фарзанди одам,
Ема ҳаргиз ўтар дунё уп/н ғам.
230


Хуллас, эй одамзод, мақсад мана бундай: бу дунё ўгар-кетар. 
Ш унинг учун дунё ғамини кўп ҳам емагил. Охират қайғусида бўл 
Охиратинг яхши бўлишини хоҳласанг, дин қайғусини қил. Ўзинг- 
ни тузат. Ахлоқи замималардан йироқ бўл. Қаноат қил. Худойи 
таолонинг берганига рози бўл.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling