Page 112 эр-хотин ўртасидаги оилавий ҳУҚУҚИЙ


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1560055
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
er-hotin-rtasidagi-oilaviy-u-u-iy-munosabatlarning-turlari

SCIENTIFIC PROGRESS
 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 
www.scientificprogress.uz
  
Page 113
олға кета олмас. Хотинлар эркакларнинг ярим қисми бўлгач, албатта, улар 
эрларининг турмушларига ёрдам бермоқлари керак”[1]. 
Шариатда эр-хотинларнинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. 
“Туғилган болаларнинг оталари болаларининг оналарини имконлари борича 
едириб-ичиришлари ва кийинтиришлари лозим” (Бақара сураси, 233). 
Эр оила бошлиғи ҳисобланганлиги туфайли, оила таъминоти учун зарур 
бўлган моддий неъматларни ишлаб топиши лозим бўлган. Хотин эса оилада 
асосан уй-рўзғор ишлари ва болалар тарбияси билан шуғулланган. Шунинг учун 
оиланинг бошқа аъзолари-хотиндан бошлаб, болаларгача оила бошлиғига 
бўйсуниб, ўз мажбуриятларини бажариб келганлар. Бу ҳолат уларнинг рўзғорда 
баракали, тинч-тотув яшашларига асос солган. 
Эр хотинини моддий таъминлаши лозим эди. Агар эр уйда олти ойдан ортиқ 
муддат бўлмаса-ю, хотинини моддий жиҳатдан таъминламаса, бу ҳолат хотинга 
эрининг никоҳидан ажралиши учун асос бўла олган. 
Агар эрнинг биттадан ортиқ хотини бўлса, у ҳолда ҳар бир хотини учун 
алоҳида хона ажратиб, ҳовлига чиқиш учун алоҳида йўл очиб бериш эрнинг 
бурчи бўлган. Унинг мулкидан ҳамма хотинлари баробар фойдаланишлари 
мумкин эди. 
 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ 
Хотиннинг эридаги ҳаққига нисбатан мажбуриятлари кўпроқдир. Хотин 
албатта эрининг уйида яшаб, уйни озода ва тоза сақлаб, рўзғор ишларини 
бажариб, болаларини тарбиялаши лозим. 
Никоҳ аҳди тузилгандан бошлаб эр-хотинлик муносабатига ҳиёнат 
қилмаслиги даркор. Агар эр хотинга нисбатан зўрлик, қўполлик қилса, эрлик 
мажбуриятларини бажармаса, унга ҳиёнат қилса, хотин эри билан яшашни рад 
этиши мумкин бўлган. 
Хотин ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаса, эри унга нисбатан 
жисмоний таъсир чораларини кўриши, хатто ажралиш масаласини қўйиши 
мумкин бўлган. 
Агар эр хотинига тирикчилик учун етарли миқдорда маблағ бермаса, у ҳолда 
хотини, қозининг рухсати билан, эрининг номидан ва унинг жавобгарлиги билан 
қарз олиши, уйга тегишли мулкдан айримларини сотиши мумкин бўлган. 
Агар хотин эри олдидаги мажбуриятларини бажармаса, у ҳолда эри уни 
жазолаш, яъни уни зарар келтирмасдан уриш ва маълум муддат моддий 
таъминотдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга бўлган. 
Агар эр ёки хотиндан бири бошқа динга кирса, яъни ислом динидан чиқса, 
бундай ҳолда улар ўртасидаги никоҳ муносабати тугатилиб, мавжуд бўлган ҳамма 
мажбуриятлар бекор қилинган. Аммо динга нисбатан хиёнат эр томонидан содир 



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling