Page 112 эр-хотин ўртасидаги оилавий ҳУҚУҚИЙ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
er-hotin-rtasidagi-oilaviy-u-u-iy-munosabatlarning-turlari
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 114 этилган бўлса, у хотинига маҳр беришдан ва идда вақтида моддий таъминлашдан озод этилмаган. Хотини ўлимидан сўнг, эр ҳамма вақт бошқа аёлга уйланиши мумкин бўлган. Хотинга эса эри ўлимидан сўнг бошқа шахсга фақат идда муддати ўтгандан сўнгина турмушга чиқиш рухсат берилган. Шариат оилавий турмуш давомида эр-хотин томонидан топилган мулк уларнинг умумий мулки эканлигини тан олмаган, биргаликдаги турмуш давридаги мулк кимнинг маблағига олинган бўлса, ўшаники ҳисобланган[2]. Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ўша алоқалар қай тарзда йўлга қўйилиши кераклигини ҳам билишимиз ва мазкур билимга амал қилишмиз лозим. Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида эр хотиннинг ўзаро муносабатлари қандоқ бўлиши кераклиги атрофлича ёритиб берилган. Ҳамма ҳужжат ва далилларни тўплаб ўрганган уламоларимиз эрнинг хотиндаги ҳақларини қуйидагича баён қилганлар: 1. Аёл киши ҳузурида эри бор вақтда унинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим. 2. Аёл киши эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслиги. НАТИЖАЛАР Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз рўза тутмоғи ва унинг изнисиз уйига бировни киритмоғи ҳалол эмас”, дедилар”. Аёл киши ҳузурида эри бор вақтда унинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим. Фарз рўза тутиш учун ҳеч кимнинг изни керак эмас. Шунингдек, эр ғойиблигида нафл рўза тутса ҳам бўлаверади. Аммо эр борлигида аёл фақатгина унинг изни ила нафл рўза тутмоғи керак. Чунки, ҳар қачон эрининг у билан бирга бўлгиси келиб қолиши мумкин. Нафл рўза эса бу ишга тўсиқ бўлади. Эрнинг изнисиз аёл нафл рўза тутиб олган бўлса, эр бундан бехабар аёли билан бирга бўлиш истагини қилса орада келишмовчилик, уруш-жанжал чиқиши мумкин. Бу нарсани бир неча марта такрорланиши эса ёмон оқибатларга олиб бориши турган гап. Исломда турмуш ўртоғининг шаръий ҳақи нафл ибодатдан устун қўйилмоқда! Бу ҳақиқатни мусулмонлар жуда яхши тушуниб етмоқлари ва унга оғишмай амал қилмоқлари лозим. Иккинчи ҳақ аёл киши эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслигидир. Бу ҳам эрнинг ҳақларидан бири. Чунки, эри йўғида унинг уйига кирган одам туфайли оилага катта зарарлар етиши мумкин. Ўша одам ёмон одам бўлса, ёлғиз аёлга ёмон кўз билан қараши ёки ҳаракат қилиши мумкин. Оила сирларини ташқарига олиб чиқиши мумкин. Ёки мутлақо эрига ёқмайдиган, унга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling