Page 112 эр-хотин ўртасидаги оилавий ҳУҚУҚИЙ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
er-hotin-rtasidagi-oilaviy-u-u-iy-munosabatlarning-turlari
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 119 6. Нафақада мўътадил бўлиши зарур. Жуда қисиб ҳам қўймайди. Исрофга йўл ҳам қўймайди. Аллоҳ таъоло “Аъроф» сурасида: “Еб-ичинг ва исроф қилманг”, деган (31 – оят). 7. Эр ҳайз, нифос, истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа диний илмларни ўзи ўрганиб аёлига ҳам ўргатиши керак. 8. Эр хотини билан бўладиган жинсий алоқанинг барча ҳукм ва одобларини яхшилаб ўрганиб уларга амал қилиши керак. 9. Орада чиққан келишмовчиликларни иложи борича яхшилик билан ҳал қилиш ҳаракатида бўлади. 10. Эр бола туғилганда қилиниши лозим бўлган барча амалларни яхшилаб ўрганиб тадбиқ қилиши матлуб. ХУЛОСА Бола туғилиши муносабати ила амал қилинадиган одоблар қуйидагилардан иборат: 1. Ўғил туғилганда кўп, қиз туғилганда оз хурсанд бўлмаслик. Балки, қиз туғилганда сурурни кўпроқ изҳор қилиш. Чунки қизлар учун кўп савоб ваъда қилинган. Аллоҳ таъоло Қуръонда фарзанд беришни зикр қилганда олдин қизларни ёдга олган. Кофирлар эса қиз фарзанд кўришганда хафа бўлишар эканлар. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам кўп фарзандлари қиз бўлган. У зот ўз ҳадисларидан бирида: «Кимнинг қиз фарзанди бўлса, унга яхшилаб одоб ва таълим берса, Аллоҳ ўзига берган наъматлардан унга ҳам кенгчилик ила берса, ўша қиз унинг учун дўзахдан маън қилувчи ва парда бўлади», деганлар. 2. Фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш. 3. Фарзандга гўзал исм танлаши керак. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон исм қўйсангиз бандалик маъносини ифода этинг”, деганлар. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исмлари билан чақираласизлар. Бас, исмларигизни гўзал қилинг”, деганлар. 4. Ақийқа қилади. 5. Фарзанднинг танглайини ширинлик билан кўтаради. REFERENCES 1. «Юз бир ҳадис ва унинг шарҳи». Т., 1991, 12 – бет. 2. О.А.Каримова.Оила ҳуқуқи асослари (маърузалар матни).Тошкент.2003.13-15- б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling