Page 112 эр-хотин ўртасидаги оилавий ҳУҚУҚИЙ


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1560055
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
er-hotin-rtasidagi-oilaviy-u-u-iy-munosabatlarning-turlari

SCIENTIFIC PROGRESS
 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 
www.scientificprogress.uz
  
Page 117
билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишга ёрдам бериб турса, бу 
ҳолат доимо эрни уйга боғлайди. Чунки у бу ерда роҳат-фароғат топади, ҳузур 
кўради. 
9. Аёл эр ҳузурида ширинсухан, хушмуомала бўлиш билан бирга тоза
чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиш керак. Чунки бу нарса эр қалбига 
хурсандчилик, руҳига сокинлик киритади, қалбига қувонч бағишлайди. 
10. Рисоладаги хотин эрининг олдида ҳам, ортидан ҳам обрўйини, молини 
сақлайди, шарафини муҳофаза қилади. 
Хотиннинг эрдаги ҳақлари икки қисмга бўлинади: 
1. Молиявий ҳуқуқлар. 
2. Муомалавий ҳуқуқлар. 
Молиявий ҳуқуқлар маҳр ва нафақадан иборат. “Маҳр” ақди никоҳ ёки эр-
хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган хотинга бериш лозим бўлган 
молдир. 
 
МУХОКАМА 
Аллоҳ таъоло “Нисо” сурасида: “Аёлларга маҳрларини чин дилдан чиқариб 
беринглар. Агар улар ундан бирор нарсани ўз розиликлари ила берсалар. Бас, уни 
енглар, ош бўлсин”, – деган (4-оят). Ушбу ояти карима эрга маҳр бериш вожиб 
эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан 
маҳр бериш вожиб бўлади. Агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам. 
Лекин, маҳрни бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ 
бўлаверади, аммо олди бердиси қачон бўлса бўлаверади.
Нафақанинг эрга вожиб бўлиши қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит 
бўлган. Қуръондан далил. 
Аллоҳ таъоло “Талоқ” сурасида: “Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. 
Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир 
нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг 
тезда осонликни берур”, деган (7-оят). 
Аллоҳ таъоло “Бақара” сурасида: “Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш 
отанинг зиммасидадир”, деган (233-оят). 
Аллоҳ таъоло “Талоқ” сурасида: “У (аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз 
яшаб турган жойдан жой беринг”, (6-оят). 
Суннатдан далил. Имом Муслим, Абу Довуд ва Моликлар видолашув ҳажи 
ҳадисида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бас, аёллар ҳақида 
Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. 
Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар 
учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни 
бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар уларни ачитмайдиган қилиб 



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling