Page 271 бюджет харажатлари ҳисобидан капитал қЎйилмаларни


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1587050
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
byudzhet-harazhatlari-isobidan-kapital-yilmalarni-amalga-oshirish

 
AДAБИЁТЛAР ШAРҲИ 
Тадқиқотимиз 
бўйича 
Бюджет 
харажатлари 
ҳисобидан 
капитал 
қўйилмаларни амалга ошириш адабиётларни ўргандик.
Ромоновский (2004) фикрига кура “Бюджет харажатлари - бу давлат 
хокимияти ва махаллий ўзини-ўзи бошкариш органларини вазифа ва
функцияларини молиялаштириш учун тегишли бюджет даражаларида кўзда 
тутилган пул маблағларидир”. 
Грязнова ва Маркина (2012) лар таъкидлашларича “бюджет харажатлари бу 
бюджет тизими барча бюджетлари ва давлат бюджетидан ташкари фондларидан 
тегишли даражадаги хокимият органларига уларга қўйилган вазифа ва 
функцияларини таъминлашларини молиялаштириш учун йуналтирилган пул 
маблаглари”. Ушбу олимларнинг фикрларини жамлаган холда “бюджет 
харажатлари” тушунчасига давлат ва махаллий хокимият органларини аниқ 


SCIENTIFIC PROGRESS
 
VOLUME 2 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 
www.scientificprogress.uz
  
Page 273
ижтимоий-иктисодий натижага эришишни эмас, уларни вазифа ва функцияларини 
бажаришини тушуниш максадида бюджет маблағларини ишлатилиш жараёнида 
намоён бўладиган ва максадли ишлатилишини кўрсатадиган бюджет 
харажатларини моддий томони оркали характерлаш мумкин. 
Давлат бюджетининг харажатлари умумий молиявий категория бўлган 
бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли умумий хусусиятларга 
эга. Яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шаклига хос, пул 
фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил 
қилинади. Шу билан биргаликда давлат бюджетининг харажатлари бир бутуннинг 
ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул 
фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш 
билан боғлиқдир. Бу таксимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли 
турли сохаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг харакатидан иборат 
(Вахобов ва Маликов, 2010). 
Г.Қосимова (2001) ижтимоий-маданий тадбирларни ривожлантиришда 
бюджет сиёсатининг роли борасида тадқиқотлар олиб борган. Муаллиф ижтимоий 
соҳа харажатларини молияилаштиришда нафақат бюджет маблағларидан 
фойдаланиш, балки хусусий сектор молиявий ресурсларини кенг жалб этган ҳолда 
амалга ошириш муҳимлигини қайд этиб ўтади. Жумладан, таълим тизимида 
қўшимча хизматларни кўрсатиш орқали даромад келтирувчи фаолиятларга урғу 
берилган бўлса, тиббий хизматларни таъминланишида тиббий суғурта 
амалиётининг ривожлантирилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилади. Шунингдек, 
бюджет харажатлари ижросини таъминлашда ғазначиликнинг жорий этилиши, 
натижада ижро билан боғлиқ бўлган харажатларнинг қисқаришига эришиш 
мумкинлиги, мамлакатимизда ғазначилик тўғрисидаги қонунчилик қабул 
қилинишидан бир йил олдин, бу тизимга ўтишдан тўрт йил олдин айтиб ўтилади. 
Шу билан бирга, хусусий пенсия фондларини ташкил қилишнинг ҳам афзаллик 
жиҳатлари кўрсатиб ўтилади. 
Н.Козлов (2012) маҳаллий бошқарувни ваколатларини амалга оширишнинг 
молиявий таъминотини ўзига хос жиҳатларини кўриб ўтади. Жумладан, Россия 
Федерацияси бюджет тизими бюджетлари ўртасида даромад ва харажатларни 
чегаралаш тамойилини харажатни амалга ошириш ваколатлари адекватлиги ва 
мезонлилигини инобатга олган ҳолда шакллантиришни қайд этади. Шунингдек, 
маҳаллий бошқарув органларига уларнинг функция ва вазифаларини бажаришда 
уларга маълум даромадларни бириктириш заруриятини асослаб беради. 
Иқтисодий нуқтаи назардан, бюджет тушунчаси бюджет муассасаларининг 
ўзаро иқтисодий муносабатларини ўзида акс эттирган категория сифатида намоён 
бўлади. Бу эса баъзи замонавий назарияларда тор муносабатларни акс эттиради 
деган фикрни ўртага олиб чиқади. Масалан, неоинститутционал назарияда 



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling