8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
8.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради.
Мазкур шартнома 3 (уч) кун мобайнида “Буюртмачи” томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади ва шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.
8.2. Тарафлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
9.1. Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан суд томонидан ҳал қилинади.
10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
10.1. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига кўра ёки тарафларнинг бирини талаби асосида суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
10.2. Мазкур шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилиб тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
10.3. Мазкур шартнома тарафларнинг ҳар бири ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
10.4. “Буюртмачи” мазкур шартнома тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказилишига масъул бўлиб, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда шартномани аслини “Хўжалик”ка етказилиши мажбуриятини олади.
11. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
_________________________
(Фермер)
Манзил: ___________ туман (шаҳри),
____________ кўчаси ___-уй.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |