Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

самарадорлик
»
 
деб 
номланган 
саккизинчи бобида 3 йиллик дала ва лаборатория тадқиқотлари натижалари 
баѐн этилган. 
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида 
олиб борилган тажрибанинг назорат вариантида уч йиллик ўртача 
ҳосилдорлик 23,4 т/га ни ташкил этиб, ҳосилни сотишдан тушган даромад 
70200 минг сўмни, шартли соф фойда эса 43567,6 минг сўмни, тупроқнинг 0,8 
м қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгатдан 
суғорилганда ҳосилни сотишдан тушган даромад гектарига 92100,0 минг 
сўмни, шартли соф фойда 63225,2 минг сўмни ташкил этиб, бу вариант энг 
юқори (219,0%) рентабелликни таъминлаганлиги кузатилган. 
Тошкент вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари 
шароитида томчилатиб суғориш усули қўлланилиб олиб борилган 
тажрибанинг назорат вариантида олма ҳосилдорлиги 28,3 т/га ни, шартли соф 
фойда 40075,9 минг сўм/га ни, рентабеллик эса 90,6% ни, энг яхши кўрсаткич 
тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-
80-70% тартибда суғорилган вариантда (соф фойда 60311,6 минг сўм/га, 
рентабеллик 133,2%) кузатилган. 
Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида 
олиб борилган тажрибанинг назорат вариантида, уч йиллик ўртача 
ҳосилдорлик 24,8 т/га ни, шартли соф фойда 47767,6 минг сўм/га ни ва 
рентабеллик даражаси 179,4% ни ташкил этган. Ушбу тажрибанинг эгатларга 
плѐнка тўшаб, тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС 
га нисбатан 75-80-70% тартибда суғорилган вариантида шартли соф фойда 
49598,6 минг сўм/га ни, рентабеллик даражаси 180,3% ни ташкил этиб, энг 
яхши иқтисодий самарадорликни таъминлаганлиги кузатилган. 
Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари 
шароитида олиб борилган тажрибада уч йиллик ўртача ҳосилдорлик назорат 
вариантида 17,7 т/га ни, шартли соф фойда 26467,6 минг сўм/га ни, 
рентабеллик даражаси 99,4% ни ташкил этган. Анъанавий эгатлаб суғориш 
усулининг суғориш техникаси элементлари такомиллаштирилганда, яъни 
тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб суғориш олди тупроқ 
намлигини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда белгилаш энг юқори 
иқтисодий самарадорликни таъминлаши аниқланди. Бунда уч йиллик ўртача 
ҳосилдорлик 24,8 т/га ни, шартли соф фойда 46823,2 минг сўм/га ни ҳамда 
рентабеллик 169,8% ни ташкил этганлиги кузатилган. 


25 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling