Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

 
НСР
05
= 0,02 т/га
НСР
05
=0,11 т/га
7-расм. Сирдарѐ вилоятининг ўтлоқи-бўз 
тупроқлари шароитида интенсив 
боғларнинг олма ҳосилдорлиги, т/га
8-расм. Андижон вилоятининг оч тусли 
бўз тупроқлари шароитида интенсив 
боғларнинг олма ҳосилдорлиги, т/га
Диссертациянинг 
«
Суғориш усуллари ва суғориш техникаси 
элементларига кўра интенсив олма боғларининг сув истеъмоли
»
деб 
номланган олтинчи бобида интенсив олма боғларда сув истеъмолини 
аниқлаш усулларини қўллаш назарияси, тажриба худудларида мавсумий сув 
истеъмолини аниқлаш, олиб борилган илмий кузатувлар тўғрисидаги 
маълумотлар баѐн этилган. 
Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида олиб борилган 
тажриба даласида мавсумий сув истеъмоли аниқланганда, назорат вариантида 
дарахтлар тупроқдаги намлик заҳирасининг 18,0% идан фойдаланган бўлса, 
кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиб тупроқ 1,0 м ҳисобий қатлами 
намлантирилиб суғорилганда 16,3% ни, шу усулда 0,8 м тупроқ қатлами 
намлантириб суғорилганда 15,7% ни ҳамда тупроқнинг 0,5 м ҳисобий 
қатлами намлантирилиб суғорилган вариантда 18,6% ни ташкил этган. 
Шунингдек, ушбу тажрибада 1 т ҳосил учун сарфланган энг кам суғориш сув 


22 
миқдори (63,1 м
3
/кг) тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, 
кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғорилганда кузатилган. Энг кўп суғориш 
сув сарфи (108,6 м
3
/кг) назорат, яъни оддий эгатлаб суғорилган вариантда 
кузатилган.
Тошкент вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида 
тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминланган назорат 
вариантида ўсимликлар тупроқдаги намлик захирасининг 29,2% идан 
фойдаланганлиги, тупроқнинг 0,8 ва 0,5 м ҳисобий қатламлари намлик билан 
таъминланган 2- ва 3-вариантларда бу кўрсаткичлар 40,0 ва 58,4% га тенг 
бўлганлиги кузатилган. 
Худди шунингдек, ўсимликларнинг суғориш сувларидан фойдаланиши 
ҳам 1-вариантда энг катта қиймат (26,5%)ни намоѐн этган бўлса, кейинги 
вариантларда бу кўрсаткичлар нисбатан кам меъѐрни (23,8% ва 19,3%) 
ташкил этган.
Сирдарѐ вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида олиб борилган 
тажриба даласида ер устидан суғоришнинг 2 хил усули, яъни анаънавий 
эгатлаб суғориш ва эгатларга қора полиэтилен плѐнка тўшаб суғориш 
усуллари тупроқнинг 1,0 м ва 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан 
таъминлаб ўрганилган. 
Мазкур тажрибада 1 т ҳосил учун сарфланган суғориш суви сарфи 
назорат вариантда 98,0 м
3
/т ни ташкил этган, худди шу тупроқ ҳисобий 
қатламини эгатга плѐнка тўшаб суғорилган вариантда 88,8 м
3
/т ва шу усулда 
тупроқнинг 0,8 м қатлами намлик билан таъминлаб суғорилган вариантда 
73,2 м
3
/т га тенг бўлган. 1 м
3
умумий сув ҳисобига олинган ҳосил назорат 
вариантида 3,5 кг ни ташкил этган бўлса, эгатга плѐнка тўшаб тупроқнинг
1,0 ва 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантларда
3,6 ҳамда 4,2 кг ни ташкил этган. 
Оч тусли бўз тупроқлар шароитида тажрибанинг назорат вариантида 
дарахтларнинг тупроқдаги намлик захирасидан фойдаланиши 18,4% ни 
ташкил этган. Бу кўрсаткич тупроқнинг 0,8 ва 0,5 м қатламини намлик билан 
таъминлаб суғорилган вариантларда 23,0 ва 25,9% ни ташкил этган. 1 м
3
суғориш суви ҳисобига етиштирилган ҳосил миқдори назорат вариантида
7,1 кг га, 2 ва 3-вариантларда 12,0 ва 12,0 кг га тенг бўлганлиги кузатилган.
1 м

умумий сув ҳисобига етиштирилган энг кўп ҳосил (4,0 кг) тажрибанинг 
0,8 м ҳисобий тупроқ қатламини намлик билан таъминланиб ЧДНС га 
нисбатан 75-80-70% тартибда суғорилганда кузатилган. 
Диссертациянинг 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling