Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
ХУЛОСАЛАР
1. Интенсив олма боғлар сув тежамкор (томчилатиб, эгат орқали, эгатларга қора полиэтилен плѐнка тўшаб, шунингдек, кўндаланг тўсиқчали эгатлар орқали суғориш усуллари) технологиялари асосида суғориб парвариш қилинганда, дарахтларнинг тупроқдаги намлик, атмосфера ѐғинлари ҳамда суғориш сувларидан фойдаланиш самарадорлиги ортади, натижада мавсумий сув истеъмоли сарфини эгатлаб суғоришга нисбатан 12% дан 52% гача тежаш имконияти яратилади. 2. Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига мойил, типик бўз тупроқлари тарқалган худудларида интенсив боғларни прваришлашда ТСТ қўллаш имкони бўлмаганда тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиш тупроқ заррачаларининг ювилишини 31-51% га, суғориш сувини 17-25% га камайтириш ва ҳосилдорликни 6,0-30,7% га, шунингдек, соф даромадни назоратга нисбатан 19 млн 657 минг 600 сўм/га юқори бўлишини таъминлайди. 3. Ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида интенсив боғларни томчилатиб, тупроқнинг 0,8 м қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминлаб суғорилганда, назоратга нисабатан 20 млн 235 минг 700 сўм/га юқори соф даромад олишга эришилган. 4. Республиканинг суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, оч тусли бўз тупроқлари шароитида интенсив олма боғлари томчилатиб суғориш усулида суғорилганда, анъанавий усулга нисбатан мавсумий сув сарфини 46-52% гача тежаш имконини беради, натижада олма боғларидан 12,3 т/га қўшимча мева ҳосили олинган. 5. Суғориладиган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, республиканинг заҳирадаги суғориладиган майдонларида интенсив боғлар барпо этиш ва уларни парваришлашда тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим)га асосланган суғориш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги аниқланган. 6. Интенсив мевали (олма) боғлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш учун тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминлаб, тупроқ шароитига қараб томчилатиб суғориш тизимида 60-90 м 3 /га меъѐрда, 18-20 марта суғориш ишларини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги қайд қилинган. 7. Суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг ҳисобий 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб суғориш натижасида назоратга нисбатан бир дона олма вазнини 11,1-25,7 г гача ҳамда ҳосилдорликни 0,6-7,4 т/га гача юқори бўлиши таъминланган. 8. Қўлланилган суғориш усули ва техникаси элементларининг иқтисодий самарадорлиги ўрганилганда, барча суғориш усулларида тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда суғорилганда, назорат (1,0 м ҳисобий тупроқ қатлами)га нисбатан 26 рентабелликни 11,3-66,6% гача юқори бўлишига эришилган. 9. Республикамизда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, ирригация эрозиясига мойил, суғориладиган типик бўз ва оч тусли бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида турли суғориш усулларида суғориш техникаси элементлари, суғориш меъѐри ва муддатларини белгилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда интенсив олма боғларидан юқори ҳосил олиш мақсадида: Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига мойил суғориладиган типик бўз тупроқлари тарқалган худудларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаб қолишда интенсив олма боғларни кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиб тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, 400-500 м 3 /га меъѐрда суғориш ва мавсумда 1900- 2100 м 3 /га сув сарфлаб суғориш; Тошкент вилоятининг сизот сувлари 2,0 м гача чуқурликда жойлашган, суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида интенсив олма боғларида томчилатиб, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% да намлик билан таъминлаб, ҳар суғоришда 50-60 м 3 /га меъѐрда, мавсумий сув меъѐрини 900-1100 м 3 /га белгилаган ҳолда суғориш; Сирдарѐ вилоятининг сизот сувлари сатҳи 2,0 м гача чуқурликда жойлашган, суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқнинг мақбул мелиоратив ҳолатини сақлаб қолиш ҳамда сизот сувлари сатҳини кўтарилишини олдини олиш мақсадида интенсив олма боғларни ер устидан эгатларга полиэтилен плѐнка тўшаб, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% да, 400-500 м 3 /га меъѐрда суғориш ва мавсумий суғориш меъѐрини 1900-2100 м 3 /га белгилаб суғориш; Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида интенсив олма боғларни парваришлашда тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда 400-450 м 3 /га меъѐрда ер устидан эгатлаб суғориш ва мавсумий 1900-2200 м 3 /га меъѐрда суғориш; Интенсив олма боғларни суғориш меъѐрларини белгилашда, тупроқда намликни тарқалиш ҳажмини ҳисобга олишнинг тўрт факторли ЭҲМ дастуридан фойдаланиш; Интенсив олма боғларни томчилатиб суғориш меъѐрларини ҳисоблашда, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидаги В.Н.Шкура томонидан таклиф этилган ҳисоблаш усулининг такомиллашган ифодасидан фойдаланиш тавсия этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling