Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


« Суғориш усуллари ва суғориш техникаси


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

«
Суғориш усуллари ва суғориш техникаси 
элементларига кўра олма дарахтларининг суғориш ва мавсумий суғориш 
меъѐрлари
»
деб номланган тўртинчи бобида суғориш олди тупроқ намлиги, 
суғориш меъѐрлари ва мавсумий сув сарфлари, тажриба далаларида олиб 
борилган кузатувлар ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. 
Олиб борилган 3 йиллик тажрибаларда интенсив олма боғларни 
суғоришда сув тақчиллиги ҳамда ирригация эрозиясини олдини олишга 
қаратилган суғориш усули, суғориш тартиби ва суғориш техникаси 
элементлари ўрганилган. 
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитидаги 
тажриба даласида суғоришлар сони назорат вариантида 4 маротабани ташкил 
этиб, суғориш меъѐрлари 660 м
3
/га ни, мавсумий сув сарфи эса йиллар бўйича 
ўртача 2582 м
3
/га ни ташкил этган. Ушбу тажриба даласида мевали боғларни 
тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 3-вариантда 
суғоришлар сони 5 мартага, мавсумий сув сарфи ўртача 2186,7 м
3
/га га тенг 
бўлган. Ушбу кўрсаткичлар тажрибанинг 4-, яъни тупроқнинг 0,5 м қатламини 
намлик билан таъминлаб суғорилган вариантида 6 маротаба суғориш ишлари 
амалга оширилиб, мавсумий сув сарфи 1983 м
3
/га га тенг бўлган.
Шунингдек, 
ушбу тажрибада
суғоришлар натижасида тупроқ заррачаларининг ювилиши 
ўрганилиб, назорат вариантида ўртача 28,7 т/га ни ташкил этганлиги, эгатда 
махсус кўндаланг тўсиқчалар барпо этилиб, тупроқнинг 1,0 м ҳисобий 
қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантда 19,7 т тупроқ 
заррачалари ювилиб, бу назорат вариантига нисбатан 9,0 т/га ѐки 31,4% га кам 


18 
бўлган. Тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб
кўндаланг тўсиқчали эгатлардан ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда 
суғорилган 3-вариантда бу кўрсаткич 16,7 т/га ни ѐки назоратга нисбатан 
41,8% га кам бўлганлиги баѐн этилган (1-расмга қаранг). 
Тошкент вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари 
шароитида олиб борилган тажриба даласида интенсив олма боғлари 
тупроқнинг 0,5-0,8 ва 1,0 м ҳисобий қатламларини намлик билан таъминлаб, 
ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда томчилатиб суғориш тизими орқали 
суғориб етиштирилганда суғориш техникаси элементларининг суғориш меъѐри 
ва мавсумий сув сарфларига таъсири ўрганилган, тупроқнинг 1,0 м ҳисобий 
қатламини намлик билан таъминлаб ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартиби 
назорат қилиб олинган ва унда суғоришлар сони 14 мартани, мавсумий сув 
сарфи эса 1200 м
3
/га ни ташкил этган бўлса, тажрибанинг 0,8 м тупроқ 
қатламини намлик билан таъминлаб суғориш ишлари амалга оширилган 
вариантларида суғориш меъѐрлари 50-90 м
3
/га ни, мавсумий сув сарфи 1017-
950 м
3
/га ни ташкил этганлиги аниқланган (2-расмга қаранг). 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling