Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Интенсив олма боғларни 
суғоришнинг сув тежамкор технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб 
борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
«Интенсив олма боғларида суғориш меъѐрларини ишлаб чиқиш бўйича 


12 
тавсиялар» тасдиқланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги 
№ 03/37-842-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикада интенсив 
боғдорчилик билан шуғулланувчи хўжаликларда сув ресурсларини иқтисод 
қилиш ва боғларни суғориш меъѐр ва муддатларини белгилашга хизмат 
қилмоқда; 
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни 
суғоришда ирригация эрозияси олди олинди, таъминланган суғориш меъѐри 
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги интенсив боғдорчилик хўжалигида 
10,3 гектар майдонга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 
мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ унумдорлигини 
сақлаб қолишда, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиб, ЧДНС га 
нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик 
билан таъминлаб суғориш, мавсумий суғориш меъѐрини ўртача 20,5 фоизга
иқтисод қилиши, олма ҳосилдорлигини ўртача 5,7 т/га га юқори бўлиш 
имконини берган;
ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида интенсив олма боғларнинг 
томчилатиб суғориш меъѐри ва техникаси элементлари илмий-амалий 
жиҳатдан асосланган, Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги интенсив 
боғдорчилик фермер хўжалигида 10,7 гектар майдонда жорий этилган (Сув 
хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон 
маълумотномаси). Натижада интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан
75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан 
таъминлаб томчилатиб суғориш, масумий суғориш меъѐрини 18,8 фоизга 
камайтириш ҳамда 4,8 т/га юқори олма ҳосили етиштириш имконини яратган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган суғориш техникаси 
элементлари Андижон вилоятининг Асака туманидаги интенсив олма 
боғларининг 23,4 гектар майдонида жорий этилган (Сув хўжалиги 
вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон маълумотномаси). 
Интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 
0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғориш, 
масумий суғориш меъѐрини 16,6 фоизга иқтисод қилиш ҳамда олма 
ҳосилдорлигини 2,9 т/га юқори бўлиш имконини берган;
ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида ишлаб чиқилган томчилатиб суғориш 
техникаси элементлари Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги интенсив 
боғдорчилик фермер хўжалигининг 3,5 гектар майдонда жорий этилган (Сув 
хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги № 03/37-842-сон 
маълумотномаси). Натижада интенсив олма боғларни ЧДНС га нисбатан
75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан 
таъминлаб томчилатиб суғориш, олма дарахтларининг ўсиб-ривожланиши 
учун қулай шароит яратган ҳамда мавсумий суғориш меъѐрини 13,9 фоизга 
тежаш ва ҳосилдорликни 0,8 т/га гача ошириш имконини берган.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling