Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предметини
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг объекти сифатида Тошкент ва Андижон вилоятларининг
ирригация эрозиясига мойил, суғориладиган типик бўз ва оч тусли бўз, Тошкент ва Сирдарѐ вилоятларининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал ва ўтлоқи-бўз тупроқлари ҳамда олманинг «Gala», «Golden», «Rubin Star» интенсив навлари олинган. 9 Тадқиқотнинг предметини интенсив олма навларининг суғориш усули ва техникаси элементлари, меъѐр ва муддатлари, тупроқнинг агрофизик, сув- физик, агрокимѐвий хоссалари, мавсумий суғориш меъѐри ва сув истеъмоли, олма ҳосилдорлигига таъсири, тупроқда намликни ҳаракатланиш параметрлари, тўрт факторли тажрибани моделлаштириш ва суғориш усули ва техникаси элементларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Дала ва лаборатория ишлари, ўсимлик ва тупроқ таҳлиллари «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари», «Методы агрофизических, агрофизических и микробиолигических исследований в поливных хлопковых районах», «Методика полевого опыта» услубий қўлланмаларига мувофиқ, суғориш меъѐрлари С.А.Рыжов формуласи орқали ҳисобланиб, иқтисодий самрадорлик кўрсаткичлари Н.А.Баранов услуби асосида, тажриба натижаларига математик ишлов бериш WinQSB-2,0 ҳамда Microsoft Excel компьютер дастурлари ѐрдамида Б.А.Доспехов усулида амалга оширилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор Тошкент, Сирдарѐ ва Андижон вилоятларининг суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлари шароитида интенсив олма боғларни суғоришда сув тежамкорлигини таъминловчи суғориш техникаси элементлари ишлаб чиқилган; интенсив олма боғларни тупроқнинг ҳисобий 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, суғоришни ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибида: суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида суғориш меъѐрларини кўндаланг тўсиқчали эгатларда 400-560 м 3 /га, ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида томчилатиб суғориш меъѐрини 60-90 м 3 /га, ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида эгатга плѐнка тўшаб суғориш меъѐрини 460-700 м 3 /га, оч тусли бўз тупроқлар шароитида анъанавий усулда суғориш меъѐрини 360-500 м 3 /га қилиб белгилаш мақбул эканлиги аниқланган; суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида суғориш тартиби ва техникаси элементларининг интенсив олма боғларни суғориш ва мавсумий сув меъѐрларига таъсири ўрганилиб, интенсив олма боғларнинг мавсумий сув истеъмоли аниқланди, ҳар қандай суғориш усулида тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда суғориш, мавсумий сув сарфини 3,7-25,4% га иқтисод қилиши аниқланган; суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқнинг ҳисобий 0,8 м қатламини, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминланганда, интенсив олма боғларининг атмосфера ѐғинларидан фойдаланиши назоратга нисбатан 4,4% га, суғориш сувидан фойдаланиши 5,8% га ортганлиги, умумий сув истеъмоли миқдорини 6,3% га камайиши, шунингдек, 1,0-9,5 т/га қўшимча олма ҳосили етиштиришни таъминлаши асосланган; дала тажрибаларини тўлиқ факторли тажриба асосида амалга ошириш 10 услуби ҳамда ушбу услубда суғориш меъѐрини белгилаш учун тупроқнинг намланиш динамикасини аниқлашнинг математик модели яратилган ва Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг «Интенсив боғларда сув тежамкор технологияларни қўллашнинг афзалликлари» ҳамда тупроқнинг намланиш динамикасини «4 фактор» асосида аниқлаш модели ЭҲМ дастурлари учун DGU 14666–сонли ва DGU 15552–сонли гувоҳномалари олинган; интенсив олма боғларини томчилатиб суғоришда суғориш меъѐрларини ҳисоблашнинг В.Н.Шкура томонидан таклиф этилган ҳисоблаш усули стохастик тизимлар усулига кўра эллиптик парабола шаклидаги ҳажмни аниқлаш ифодасига асосланган ҳолда такомиллаштирилган; интенсив олма боғларини сув билан таъминлашнинг тупроқнинг сўриш кучи (осмос қонунияти)га асосланган суғориш технологиясининг илмий- амалий назарияси ишлаб чиқилган; суғориш сувини иқтисод қилишга қаратилган суғориш техника ва технологияларини интенсив олма боғларининг ўсиши, ривожланиши, мева вазни ва олма ҳосилдорлигига таъсирининг илмий асослари ишлаб чиқилган. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling