Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент ва Андижон вилоятларининг 
ирригация эрозиясига мойил, суғориладиган типик бўз ва оч тусли бўз ҳамда 
Тошкент ва Сирдарѐ вилоятларининг ўтлоқи аллювиал ва ўтлоқи-бўз 
тупроқлари шароитида турли суғориш усулларида суғориш техникаси 
элементлари, суғориш меъѐри ва муддатларини белгилаш, интенсив олма 
боғларнинг мавсумий сув истеъмолини аниқлаш ҳамда суғориш меъѐрларини 
ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, турли суғориш усулларида 
тупроқнинг ҳисобий қатламини намланиш контури параметрларини 
моделлаштириш усулларини такомиллаштириш ва минимал сув сарфини 
таъминловчи суғориш технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан 
иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
Тошкент ва Андижон вилоятларининг ирригация эрозиясига мойил
суғориладиган типик бўз ва оч тусли бўз, Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган 
ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида интенсив олма боғларни ер устидан эгатлаб 
суғориш усулини такомиллаштириш, суғориш техникаси элементларини ўзаро 
таққослаш, суғориш техникаси элементларининг ирригация эрозияси 
жараѐнлари, сув иқтисоди, боғларнинг мавсумий сув истеъмоли ҳамда ўсиб-
ривожланиши ва олма ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш; 
Тошкент вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида 
томчилатиб суғориш техникаси элементларининг сув иқтисоди, интенсив олма 
боғларининг мавсумий сув истеъмоли ҳамда ўсиб-ривожланиши ва олма 
ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш; 
ўрганилаѐтган суғориш усуллари ва техникаси элементларининг 
тупроқнинг агрофизик, сув физик хоссалари, суғориш ва мавсумий сув 
меъѐрларига таъсирини аниқлаш; 
тупроқнинг 
намланиш 
динамикасини 
аниқлашнинг 
математик 
моделларини ва суғориш меъѐрини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, 
тўрт (тўлиқ) факторли эксперимент натижаларини амалий тадқиқот 
натижалари билан таққослаш; 
интенсив олма боғларини ер устидан эгатлаб, томчилатиб суғориш 
техникаси элементларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш; 
тажрибанинг энг самарадор вариантларини ишлаб чиқариш шароитида 
дала тажриба синовларини ўтказиш. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling