Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент
- Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Илмий маслаҳатчи:
Исаев Сабиржан Хусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Расмий оппонентлар: Нурматов Шерали Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети 5 КИРИШ (Фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунѐ бўйича 80,5 млн тоннадан зиѐд олма етиштирилмоқда. «Бу соҳада Хитой (44,45 млн.т), АҚШ (4,65 млн. т), Польша (3,60 млн.т) ва Туркия (2,93 млн.т) давлатлари етакчилик қилмоқдалар. Шунингдек, олмани етиштириш ва экспорт қлишда ҳам етакчилик қилаѐтган давлатларда умумий олма боғларининг 90-95 фоизини паст бўйли пайвандтаглар, яъни интенсив олма боғлари ташкил этади» 1 . Мазкур боғларни суғоришда асосан томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланилади. Бугунги кунда дунѐ миқѐсида 6,769 млн гектардан зиѐд экин майдонларида томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилмоқда. Шундай экан, интенсив боғларни томчилатиб суғоришда мақбул суғориш усули ва техникаси элементларини илмий асослаш, томчилатиб суғориш меъѐр ва муддатларини белгилаш ҳамда интенсив олма боғларининг мавсумий сув истеъмолини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Глобал иқлим ўзгариши, сайѐрада чучук сув ҳажмининг камайиши, ўрмон ва дарахтзорларнинг қисқариши, тупроқ деградацияси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурслари тақчиллиги янада ортиб бораѐтган бир шароитда, ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш тартиблари, сувни тежайдиган суғориш технологияларини ишлаб чиқиш, суғориш усуллари ва технологияларини табиий-хўжалик шароитларга қараб районлаштириш, оптимал суғориш техникаси элементларини аниқлаш, шунингдек, атроф-мухитни муҳофаза қилиш каби долзарб муаммолар ҳамда санаб ўтилган салбий оқибатларни юмшатишга қаратилган кенг кўламли илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда республика миқѐсида мевали боғ майдонларини кенгайтириш, тез ҳосилга кирувчи интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда. 2026 йилга қадар республика бўйича сув тежамкор технологиялар қўлланилган майдонлар кўламини 34,8 фоизга етказиш режалаштирилган. Сув ресурслари тақчиллиги даврида суғоришни тежамкор техника ва технологиялар билан модернизациялашга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим вазифалардан ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси»да 2 «...сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, ишончли ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, ресурс тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини тупроқ-иқлим шароити 1 https://uz.tgstat.com/channel/@agrobank_100kitob/53. 2 https://lex.uz/docs/4892953 6 ва экин турига қараб такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва янгиларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳа-конструкторлик ишларини кенгайтириш, янги ишланмаларни амалиѐтга жорий қилиш ишларини рағбатлантириш...» бўйича қатор долзарб масалалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда, интенсив боғларни томчилатиб суғоришда суғориш тартиби, меъѐр ва муддатларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш- нинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғриси- да»ги Фармони ҳамда 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сон «Жиззах ва Сирдарѐ вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора- тадбирлар тўғрисида»ги ва 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling