Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйдагилардан иборат:
суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз 
тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни суғориш усули, суғориш 
тартиби ва техникаси элементлари, суғориш меъѐр ва муддатларини 
тупроқнинг агрофизик ва сув-физик ҳоссаларига, мавсумий суғориш меъѐри ва 
сув истеъмолига таъсири аниқланиб, сув тежамкор суғориш техникаси 
элементлари, суғориш меъѐри ва муддатлари илмий-амалий жиҳатдан 
исботланган; 
суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз 
тупроқлар шароитида интенсив олма боғлари ер устидан кўндаланг тўсиқчали 
эгатлардан фойдаланиб, томчилатиб, эгатларга полиэтилен плѐнка тўшаб 
суғориш усулларида суғориб парвариш қилинганда, дарахтларнинг тупроқдаги 
намлик, атмосфера ѐғинлари ҳамда суғориш сувларидан фойдаланиш 
самарадорлигини ортиши натижасида мавсумий сув истеъмолини анъанавий 
эгатлаб суғоришга нисбатан 12% дан 52% гача тежалиши исботланган; 
типик бўз тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни суғоришда 
кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиш, тупроқ заррачаларининг 
ювилишини 31-51% га, суғориш сувини 17-25% га камайтириши ва олма 
ҳосилдорлигини 22-28% юқори бўлишини таъминлаганлиги исботланган; 
суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз 
тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни тупроқнинг 0,8 м ҳисобий 
қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминлаб 
суғориш натижасида бир дона олма вазнини 36 г гача ҳамда ҳосилдорликни
7,3 т/га гача юқори бўлишлиги аниқланган;


11 
суғориладиган типик бўз ва ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз 
тупроқлар шароитида интенсив боғларни тупроқнинг 0,8 м қатламини ЧДНС 
га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан таъминлаб суғорилганда 
назоратга нисабатан рентабелликни 30-70% га юқори бўлиши аниқланган. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling