Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги олинган натижаларнинг
математик усуллардан фойдаланган ҳолда вариацион-статистик таҳлилдан
ўтказилганлиги, олинган назарий натижаларнинг амалий маълумотларда
тасдиқланганлиги, тадқиқот натижаларининг хорижий ва маҳаллий
тажрибалар
билан
таққосланганлиги,
аниқланган
қонуниятлар
ва
хулосаларнинг мутахассислар томонидан баҳоланганлиги, тадқиқот
натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги ва натижаларнинг
республика ва халқаро илмий анжуманларда муҳокама қилинганлиги билан
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти, суғориладиган типик бўз, ўтлоқи аллювиал,
ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида интенсив олма боғларни сув
тежамкор суғориш усули ва техникаси элементлари, суғориш меъѐри ва
муддатларини тупроқнинг агрофизик, сув-физик хоссалари, суғориш ва
мавсумий сув меъѐрлари, мавсумий сув истеъмолига таъсири, стохастик
назария усуллари асосида тупроқ-грунт намланиш соҳасида масса кўчишнинг
математик модели, томчилатиб суғоришда тупроқ-грунт намланиш сохасидаги
намланиш конфигурацияси ҳосил қиладиган ҳажмни ҳисоблаш, суғориш
меъѐрларини ҳисоблаш усуллари, тупроқнинг намланиш динамикасини тўлиқ
(тўрт) факторли тажриба асосида аниқлашнинг математик модели, тупроқнинг
сўриш кучига асосланган суғориш технологиясининг илмий-амалий
асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган маълумотлар интенсив олма
боғларнинг ривожланишини илмий жиҳатдан янада бойитиши билан
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти, илмий-тадқиқот натижасида
ишлаб чиқилган интенсив боғларни суғориш усули, суғориш тартиби, суғориш
меъѐри, суғориш техникаси элементлари, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини
намлик билан таъминлаш ҳамда суғоришни 75-80-70% (ЧДНС га нисбатан)
тартибда белгилаш, интенсив боғдорчилик билан шуғулланувчи якка
тадбиркорлар, кластерлар, деҳқон-фермер хўжаликларида мевали боғ
майдонларини кўндаланг тўсиқчали эгат, томчилатиб, эгатларга қора
полиэтилен плѐнка тўшаб ҳамда анъанавий усулда суғориб етиштирилганда,
суғориш меъѐрларини камайтириш ҳисобига мавсумий сув сарфларини
иқтисод қилиш, суғориш суви самарадорлиги ҳамда олма ҳосилини
оширганлиги, хўжаликнинг рентабеллик даражасини юқори бўлишини
таъминланганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |