Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
асосий устувор йўналишларига мослиги: диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг V. «Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси» устувор йўналиши доирасида бажарилган. Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи. Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, мақбул агротехник тадбирларни белгилаш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг бир қатор: Австрия, АҚШ, Миср, Россия, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлари ҳамда уларнинг илмий марказлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, яъни United States Department of Agriculture (USDA), Food and Agriculture Organization (FAO), Tamil Nadu Agricultural university (Ҳиндистон), Всероссийский селекционно- технологический институт садоводства и питомниководства (Россия), Central institute of Temperante Horticulture (Ҳиндистон), Учебно-производственный центр садоводства и овощеводства имени В.И.Эдельштейна (Россия), Horticulture Research institute-Giza (Миср), Support the Horticulture Research institute the American Hort Foundation (АҚШ), Indian Institute of Horticultural Research (Ҳиндистон), Royal Botanic Garden Edenburgh (Шотландия), Узум ва вино бўйича халқаро ташкилотлар (МОВВ), Ataturk Horticultural Central research institute (Туркия), Федеральный научный селекционно-технический центр садоводства и питомниководства (Россия) каби халқаро илмий марказларида олиб борилган. Айнан ўтган асрнинг 50-60-йилларида Россия, Украина, Молдова ва Қримда пакана ва ярим пакана пайвандтагларда интенсив боғлар барпо этиш дизайни ишлаб чиқилган. Бироқ, бугунги кунда ушбу муҳим изланишларда 7 ғарбий Европа ва бошқа мамлакатлар пешқадамлик қилмоқдалар. Мазкур боғларни суғоришда, сўнгги 55 йил давомида дунѐга машҳур Plastro, T-Systems, Robers va Еurodrip компанияларининг томчилатиб суғориш тизимлари кенг майдонларда қўлланилиб келинмоқда. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, юқори ва барқарор ҳосил олишни таъминлайдиган суғориш техникаси ва технологияларини амалиѐтга жорий этиш, суғоришда минимал сув сарфига эришиш ҳамда экинларини ўз вақтида зарур бўлган намлик билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Дала, лаборатория ҳамда кичик майдонларда олиб борилган тадқиқотлар асосида интенсив олма боғларини мавсумий сув истеъмоли, суғориш тартиби, муддати ва меъѐрларини ҳисоблашнинг такомиллашган усулларини қўллаш, мунтазам сифатли ва барқарор олма ҳосили етиштириш, шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган мевали боғдорчилик тизимлари ишлаб чиқилмаган. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling