Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида
Download 205.65 Kb.
|
pahta-toqimachilik-klasteri-faoliyatini-jolga-qojish-togrisida (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- XI. Низоларни ҳал этиш тартиби
- XII. Якуний қоидалар
X. Форс-мажор
10.1. “Тарафлар” ушбу Битим бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бунда, фавқулодда вазиятлар, ташқи объектив омиллар (ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, иш ташлашлар, шунингдек, шартномага мувофиқ томонларга юклатилган мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи суд жараёнларининг мавжудлиги, молия муассаларида ресурс тақчиллиги, сув таъминотидаги тақчиллик, кечикиш ва узилишлар, инвестиция мажбуриятларини бажарилишига алоқадор етказиб берувчиларнинг шартномавий мажбуриятларининг бажармаслиги ва бошқа оқилона назорат қилинмайдиган ҳодисалар) таъсири натижасида ҳамда табиий офатлар (зилзилалар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ҳоказолар) битимни бажарилишига таъсири бўлган ҳолатларда амал қилади. 10.2. Фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу Битим бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари бундай фавқулодда вазиятларнинг амал қилиш муддати мобайнида орқага сурилади. 10.3. Агар вазиятлар бир йилдан ортиқ вақт давом этадиган бўлса, “Тарафлар” ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа “Тараф”га етказилган зарарни камайтириш бўйича барча мумкин бўлган чораларни қўллаб, жарималар ва (ёки) пеняларни тўламасдан ушбу Битимни давом эттиришдан воз кечишга ҳақли. 10.4. “Тарафлар” фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак. XI. Низоларни ҳал этиш тартиби 11.1. “Тарафлар” ўзаро музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ушбу битимни бажариш билан боғлиқ юзага келган низоларни ҳал қилиш учун барча чораларни кўради, шу жумладан мақбул қарорга эришиши учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиниши лозим. Башарти, “Тарафлар” ўзаро келишувга эришмаган тақдирда, мавжуд низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал қилинади. XII. Якуний қоидалар 12.1. Мазкур битимда ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда амалга оширилиши ва “Тарафлар”нинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади. 12.2. Битим “Тарафлар”нинг ҳар бири учун бир нусхадан тўрт нусхада тузилиб, уларнинг барчаси тенг юридик кучга эга ҳисобланади. Download 205.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling