Қўштепа туман “Пахтакор ” МФЙда 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган “Ёшлар дастури” тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Демографик кўрсаткичлар:
“Пахтакор ”маҳаласида жами аҳоли 2699 нафар, хонадон сони 507 та, кўча сони 5 та 14-30 ёшдагилар сони 673 нафар. Шундан доимий банд бўлган 192 нафар, меҳнат, таълим ва касбга тайёрлаш билан қамраб олинмаган (NEET-уюшмаган) ёшлар 289 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 44 нафардан иборат.
Инфратузилма объектлари:
31-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби Қўштепа Педагогика колежи.
Ёшлар дастури:
“Пахтакор ” маҳалласида 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Дастур жами 32 та банддан иборат бўлиб, жами 78 млн сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 78,0 млн сўм, шунингдек, Ташаббусли бюджет дастури орқали 400,0 млн сўмлик лойиҳа илгари сурилмоқда.
“Пахтакор ” маҳалласида “Ёшлар дастури”ни амалга ошириш натижасида: 14-30 ёшдаги ёшларнинг ўртача 6,5 фоизи (жами 44 нафар) “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Шунингдек, 6,0 млн сўм. маблағ ҳисобига мактаб (маҳалла) кутубхонасига жами 110 та китоблар ажратилади;
Маҳалла ёшлари ўртача “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” та мойили асосида кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар орқали жами 590 нафар қамраб олинади.
Шахсий ташаббус:
1. Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш бўйича “Ташаббусли бюджет” дастуридоирасида“Болалар майдончаси” қуриш тўғрисида”таклиф илгари сурилмоқда, молиявий бюджети 400,0 млн. сўмни ташкил этади.
2. Маҳалла ёшлари учун “Пахтакор махалла ёшлари” телеграм канали ва гуруҳида онлайн викториналар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси С.Низомов
Do'stlaringiz bilan baham: |