Пахтаобод туман халқ таълими бўлими мудири А.Ўсмоновга 45-умумтаълим мактаби директори А. Таджибоевадан


Download 325.93 Kb.
Sana28.08.2023
Hajmi325.93 Kb.
#1670822
Bog'liq
45-maktab axborot


7 август 2021 йил Маърифат МФЙ


Пахтаобод туман халқ таълими бўлими мудири А.Ўсмоновга


45-умумтаълим мактаби директори А.Таджибоевадан


45-умумий ўрта таълим мактабида 2-7-август 2021 йил кунларида амалга оширилган ишлар бўйича
АХБОРОТ.

  1. 45-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • бино фоеси, юриш йўлаклари, иккинчи қаватга чиқиш зинапояларини, фанлар хоналарига таълим жозибадорлигини олиб кириш мақсадида карраларни, формулаларни, кимё ва физика бўйича элементларни, тарихий жараёнлар каби ўқувчи ва ўқитувчи учун фойдали маълумотлар чизилди.

  • таълим муассасасининг ёритилиши, эшик ва деразаларига алоҳида эътибор берилиб, таъмирталабларини мактабнинг ХИБДЎ томонидан аниқланиб таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

  • мактабнинг хожатхонаси жорий йилда тамирдан чиқарилиб,замонавий жихозланди ва тозалиги доимий назорат қилиниб борилмоқда.

  • мактабнинг ташқи қисми доимий тоза туришлиги, турли хил гуллар ва райхон экилиш каби ишлари мактаб техник ходимлари томонидан мунтазам амалга оширилмоқда.

  1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" "Обод маҳалла" дастурлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Андижон вилоятига ташрифида берилган топшириқларга асосан мактабда қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилиб, мактабнинг фосад қисми,хожатхоналар, қоравулхона ва кўмирхоналар замонавий кўринишга келтирилди.

  2. 2021-2022 ўқув йилига таълим муассасасига 1-синфга қабул жараёнларида хозирги кунга қадар 53 нафар ўқувчиларнинг хужжатлари қабул қилиниб,мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Эргашева Наргизахон ва Абдукаримова Махбубахонлар рахбарлигида иккита синф ташкил этилган.

  3. Касб-ҳунар эгаллаш ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган, айниқса кредит маблағлари олиш истагини билдирган 11-синф битирувчилари билан сўровномалар олиниб,уларни қийнаётган муаммоларга тегишли ташкилотлар ёрдамида ечим топиш, худудда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунармандлар билан учрашувлар ташкил қилиниб битирувчиларга амалий ёрдам берилмоқда.

  4. Жорий ҳафтада оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Мустақил юрт фарзандлари” номли онлайн кўрик танловда мактабнинг ижодкор ўқувчилари иштирокини кенг ёритилиб борилмоқда.

  5. Таълим муассасасига юқори ташкилотлардан келаётган топшириқларнинг ижроси ўз вақтида таъминланмоқда.



Мактаб директори: А.Таджибоева
Download 325.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling