Параметрик стабилизаторлар


Параметрик стабилизаторлар


Download 92.96 Kb.
bet2/3
Sana02.12.2020
Hajmi92.96 Kb.
#156929
1   2   3
Bog'liq
9-МАЪРУЗА.




Параметрик стабилизаторлар

Ночизиқли элементларнинг хоссаларидан фойдаланиб кучланишни (токни) стабиллашни амалга оширадиган стабилизаторлар параметрик стабилизаторлар дейилади [10,12].



Параметрик стабилизаторларда кириш кучланишининг ёки юклама токининг ўзгариши бевосита ночизиқли элементга таъсир қилади. Чиқиш кучланишининг (ёки юклама токининг) талаб қилинган қийматдан ўзгариши ночизиқли элемент ВАХининг ночизиқлилиги даражаси орқали аниқланади. Ночизиқли элементлар сифатида ўзгарувчан кучланиш (ток) стабилизаторларида дросселлар (8.4-расм), ўзгармас кучланиш (ток) стабилизаторларида эса стабилитрон, стабистор ва майдоний транзисторлар қўлланилади (8.5-расм).

8.4-расм. Дросселнинг ВАХи (а) ва ўзгарувчан кучланиш параметрик стабилизаторнинг схемаси (б)


Ўзгарувчан кучланишни параметрик стабиллаш ўзгарувчан ток учун ночизиқли ВАХга эга бўлган ночизиқли элементлар ёрдамида амалга оширилади. Бундай тавсифга магнит ўтказгичи тўйиниш режимида ишловчи дроссель эга бўлиб (8.4а-расм), бунда магнит ўтказгичнинг тўйинишига мос келувчи а-б оралиқ дросселнинг иш оралиғи ҳисобланади.

Схемада тўйинган L2 дроссель ZЮ юкламага параллел уланади. Балласт қаршилик сифатида ВАХи чизиқли бўлган L1 дроссель қўлланилади. Схеманинг ишлаш принципи қуйидагича: UКИР кириш кучланиши ўзгарганда UЧИҚ чиқиш кучланиши ва L1 чизиқли дросселдаги кучланиш ортади. L2 тўйинган дросселдаги ток кескин ортади. Лекин бунда L1 дросселдаги кучланишнинг пасайиши кучаяди, L2 дросселдаги ва ZЮ юкламадаги кучланиш сезиларсиз ортади.

Энг оддий ўзгарувчан кучланиш параметрик стабилизаторининг афзаллиги оддийлиги бўлса, унинг камчиликлари ФИКнинг кичиклиги (0,4…0,6), стабиллаш коэффициентининг камлиги (КСТ<10), шунингдек, оғирлиги ҳисобланади.

Ўзгармас кучланиш параметрик стабилизаторларида ночизиқли элементлари сифатида стабилитронлар, стабисторлар ва майдоний транзисторлар қўлланилади [5,12]. VD стабилитронда йиғилган параметрик стабилизаторнинг принципиал схемаси 6.5-расмда келтирилган бўлиб, Rб балласт резисторнинг қаршилиги шундай танланадики, ундаги кучланишнинг пасайиши (0,5…3) UЮ ни ташкил қилиши керак. Кириш кучланиши ортганда UЧИҚ кучланиш ортади. Лекин VD стабилитрондаги унча катта бўлмаган DUСТ кучланишнинг ўзгариши ундаги токнинг кескин ортишига олиб келади. Бунда Rб резистордаги кучланишнинг пасайиши ортади, RЮ юкламадаги кучланиш эса сезиларсиз ўзгаради. Стабилизатор киришидаги UКИР кучланишнинг ўзгариши Rб балласт резистордаги кучланишнинг ва стабилитрондаги кучланишнинг ўзгариши йиғиндисига тенг:

DUК = DU+DUСТ , (8.9)

Балласт резисторининг қаршилиги стабилизатор қаршилигидан анча катта (Rб>>RСТ) эканлигини этиборга олсак, у ҳолда кириш кучланишининг ҳар қандай ўзгариши стабилитроннинг RСТ қаршилигида ажралади ва юкламадаги кучланиш ўзгаришсиз қолади.



8.5-расм. Стабилитронда йиғилган параметрик стабилизатор схемаси ва стабилитроннинг ВАХи


Бу схеманинг камчиликларига ФИКнинг кичиклиги (0,3) стабилизаторнинг катта ички қаршилиги (5...20 Ом) ва чиқиш кучланишининг кичик диапазонга эгалигини киритиш мумкин. Стабилизаторнинг афзалликлари эса оддийлиги, ишончлилиги, ҳажмининг ва массасининг кичиклигидир.

Ўзгармас ток параметрик стабилизаторлари токи унга қўйилган кучланишга сезиларли боғлиқ бўлмаган ночизиқли элементларда йиғилади. Бундай элемент сифатида майдоний транзисторлар қўлланилади (8.6-расм). Майдоний транзисторларда UЗИ=const бўлганда IС сезиларли ўзгармайди.


8.6-расм. Майдоний транзистор ВАХи (а) ва майдоний транзисторда йиғилган параметрик стабилизатор схемаси (б)



Феррорезонансли ўзгарувчан кучланиш стабилизатори
Феррорезонансли стабилизаторларда тўйиниш режимида ишловчи L2 дросселга С конденсатор параллел уланади [10,12]. L контурнинг резонанс частотаси стабилланувчи кучланиш частотасига яқин, лекин тенг эмас.

а) б)


8.7-расм. Феррорезонансли кучланиш стабилизаторининг принципиал схемаси (а) ва ВАХ и (б)
Ўзгарувчан кучланиш феррорезонансли стабилизаторнинг ишлаш принципини 8.7-расмда тасвирланган L2 дросселнинг ва С конденсаторнинг ВАХларидан фойдаланган ҳолда тушунтириш мумкин. UL2 ва UC кучланишларни геометрик қўшиш натижасида L2C контурдаги кучланишнинг эгри чизиғини оламиз. Кичик кириш кучланишда дроссель тўйинмаган, унинг индуктивлиги катта ва натижавий эгри чизиқ сиғим характерига эга бўлади (8.7б-расм, 0-в). L2C контурдаги токлар резонансида (в нуқта) L2C контурдаги натижавий ток нолга тенг бўлади. Кириш кучланишининг кейинги ўзгаришида индуктив характерга эга бўлади (в-б). Тавсифнинг бу оралиғида ток кескин ўзгаради, контурдаги, яъни юкламадаги кучланиш эса сезиларли ўзгармайди. Феррорезонансли стабилизаторларнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • юқори ФИК (0,85-0,9) ва юқори қувват коэффициенти (0,9 гача);

  • кучланиш бўйича юқори стабиллаш коэффициенти;

  • қувватнинг кенг диапазони;

  • узоқ хизмат муддати;

  • қурилманинг соддалиги ва ишончлилиги;

  • механик таъсирларга барқарорлиги.

Камчиликлари эса қуйидагилардан иборат:

- масса ва ҳажмнинг катталиги;



  • реактив қаршиликларнинг частотага боғлиқлиги учун кириш кучланиши ўзгарганда чиқиш кучланишининг сезиларли ўзгариши;

  • электромагнит ҳалақитларнинг мавжудлиги;

  • юкламадаги стабилланган кучланиш шаклининг бузилиши.


Амалий машқ
1-мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича параметрик стабилизаторни ҳисоблаш: чиқиш кучланиши Uчиқ=UСТ=9,1 В, чиқиш токи IЧИҚ=IСТ=0,01 А, ва кириш кучланишининг ностабиллиги DUКИР=5 % (6.5-расмдаги схема).

Юклама қаршилиги, стабилитрон тури, чеклаш резистори ва терморезисторнинг номиналлари, КСТ стабилизациялаш коэффициенти, DUКИР чиқиш кучланишининг ностабиллиги ва h стабилизаторнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш талаб қилинади. Rст=18 Ом.



  1. Стабилизациялаш кучланиши бўйича маълумотномадан rСТ қаршиликка эга бўлган стабилитрон қуйидаги шартдан келиб чиқиб танланади:

UЧИҚ = UСТ =9,1 В.





  1. Стабилизаторнинг мақбул қийматини ҳисобга олиб, R0 чеклаш резисторининг тахминий қийматини танланади ва унинг қиймати стандартга мувофиқ олинади.

  2. Кириш токи ва зарур кириш кучланиши қуйидагича аниқланади:

IКИР = IСТ + IЧИҚ =10+10=20 мА,



UКИР = UЧИҚ + IКИР R0 =9,1+330·20·10-3=15,7 В.


  1. Стабилизациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:





  1. Чиқиш кучланишининг ностабиллиги қуйидагича аниқланади:




Download 92.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling