Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш
Пардабоев Жасур Эшбекович
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, доцент О.А.Қўйсинов
МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
13.00.05 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ
Жаҳон миқёсида инновацион таълим муҳитини реал педагогик тизимлар интеграцияси асосида ташкил этишга давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил ривожлантиришнинг асосий омили сифатида қаралмоқда. АҚШ, Англия, Жанубий Корея, Япония, Россия каби давлатларда таълимга инновацияларни кенг жорий этиш орқали юксак касбий тайёргарликка эга рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизими шакллантирилган. ЮНЕСКО нинг Берлин декларацияси ва “Таълим-2030” халқаро ҳаракат дастурида таъкидланишича, мактабдан ташқари таълим жараёнида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришда инновацияларни қўллашнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Бугунги кунда мактабдан ташқари таълимда ўқувчиларга робототехника, моделлаштириш, конструкциялаштириш, дастурлаштириш, 3D-лойиҳалаштириш ва виртуал муҳандисликни ўргатишнинг дидактик имкониятларини тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
ДИССЕРТAЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори
2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6108-сон Фармони
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони
2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаоли-ятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2829-сонли Қарори
Do'stlaringiz bilan baham: |