26. Интеллектуал мулк объекти ҳисобланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари тўғри келтирилган қаторни топинг
А) янгилиги, замонавийлиги ва идеаллиги (оригиналлиги)
Б) янгилиги ва ўзига хослиги (оригиналлиги)
В) янгилиги, ўзига хослиги қулайлиги ва (оригиналлиги)
Г) янгилиги ва ўзига хослиги, бадиий-дизайни (оригиналлиги)
27. Ихтиронинг патентга лаёқатлилиги бу ....
А) ихтиро даражаси, унинг кўриниши ва саноатда қўлланилиши тўғрисида аниқ ва равшан тасаввур ҳосил қилиш;
Б) унинг муҳимлиги, янгилик даражаси ва ишлаб чиқаришда қўлланилиши тўғрисида аниқ ва равшан тасаввур ҳосил қилиш;
В) унинг янгилиги, замонавийлиги, такомиллашганлик даражаси ва саноатда қўлланилиши тўғрисида аниқ ва равшан тасаввур ҳосил қилиш;
Г) ихтиро даражаси, саноатда қўлланилиши ва унинг янгилиги тўғрисида аниқ ва равшан тасаввур ҳосил қилиш;
28. Интеллктуал мулк объекти ҳисобланган ихтиронинг муҳим белгилари тўғри келтирилган қаторни кўрсатинг.
А) ҳар бири алоҳида умумлаштирганда ихтиро ўз олдига қўйган вазифани бажариш учун зарур, етарли бўлган функционал белгиларга айтилади.
Б) ҳар бири алоҳида олганда янгилик ўз олдига қўйган муаммони хал қилиш учун зарур, масалани ечиш учун етарли бўлган техник ечимлар жамланмасига айтилади.
В) ҳар бири алоҳида олганда ихтиро ўз олдига қўйган вазифани бажариш учун зарур, барчаси биргаликда эса бу вазифани ҳал қилиш учун етарли бўлган белгиларга айтилади.
Г) ҳар бири алоҳида ихтиро ўз олдига қўйган даражаларни бажариш учун зарур, барчаси биргаликда эса бу даражалари масалаларини ҳал қилиш учун етарли бўлган техник ечимгаларга айтилади.
29. Ихтирони тавсифлаш учун техник натижани кўрсатишда нималар эътиборга олиниши шарт бўлган қторни топинг.
А) саноат намунасининг айрим белгилари мажмуи ва ушбу (эришилган) техник натижа ўртасида сабаб-оқибат алоқаси борлигини кўрсатиш (яхшиси исботлаш) шарт.
Б) ихтиронинг муҳим белгилари мажмуи ва ушбу (эришилган) техник натижа ўртасида сабаб-оқибат алоқаси борлигини кўрсатиш (яхшиси исботлаш) шарт.
В) ихтиронинг умумий белгилари мажмуи ва ушбу (олинган) техник натижа ўртасида техник ечим борлигини кўрсатиш (яхшиси исботлаш) шарт.
Г) фойдали моделнинг барча белгилари мажмуи ва ушбу (эришилган) техник натижа ўртасида янгилиги борлигини кўрсатиш (яхшиси исботлаш) шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |