Патологик физиология
ГОРМОНЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИНИНГ ПЕРИФЕРИК БЕЗДАН ТАШҚАРИ МЕХАНЗМЛАРИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
21.4. ГОРМОНЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИНИНГ ПЕРИФЕРИК БЕЗДАН ТАШҚАРИ МЕХАНЗМЛАРИ
Эндокрин ва бошқа бир қатор касалликларнинг ривожланишида переферик механизмлар катта роль ўйнайди, чунки қонга ажратилган гормонлар фаоллиги шу механизмларга боғлиқ. Бунда фаоллик ошиб ёки камайиб кетиши мумкин,бу ҳолат клиник жихатдан тегишли безнинг гипо ёки гипер функцияси деб аниқланади. Гормонлар фаоллиги бузилишининг бўлиши мумкин бўлган механизмини кўз олдимизга аниқ келтиришимиз учун умумий кўринишда ажратиб чиқарилган гормонлар тақдирини ва уларнинг таъсир қилиш механизмини кўриб чиқамиз. Барча ажратилган гормонлар қонда у ёки бу даражада маълум бир оқсиллар билан бирикадилар ва қонда икки хил боғланган ва озод кўринишида айланиб юрадилар. Бу икки кўринишдан боғланган гормон биологик жихатдан фаол эмас. Гормонни фақат озод формасигина фаол бўлиб нишон хужайраларига физиологик таъсир кўрсатади.Тироксин гормони, инсулин, ўсиш гормонини стероид гормонлар оқсиллар билан боғланиши аниқланган. Масалан, физиологик шароитда қон плазмасида кортизол ва кортикорстерол тўқсон фоиз кўп оқсил билан боғланган ва бу картикостероидларнинг бир оз қисмигина озод холда учрайди. Организмда айланиб юрувчи тироксиннинг умумий миқдори қуйидагича: Боғлангани 1,0мг, аъзода 0,001мг охиргисининг қон зардобидаги миқдори 0,1мкг.л бўлганида шундай қилиб гормоннинг озод формасининг миқдори боғланганига нисбатан анча кам. Гормонларнинг нишон хужайра даражасидаги таъсир қилиш механизми ҳар хил ва мурккаб. Замонавий тушунчаларга кўра барча гормонлар нишон хужайралари таъсир механизмига қараб икки гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гуру гормонлар қуйидаги хужайралардаги ҳар хил модда алмашинув жараёнларни масофадан яъни унинг юзасида бошқарадилар. Шунинг учун бу гурух гормонларни дистант таъсир қилувчи гормонлар деб аташ мумкин. Бунга оқсил ва пептид гормонлар, катехоламинлар, ва қатор биогенаминлар кирадилар. Бу гормонлар нишон хужайра юзасида тегишли рецептор билан боғланади, бунда қатор биохимик жараёнлар натижасида иккиламчи восита хосил бўлади. Одатда бу аденилат-циклаза системасининг фаолланиши ва циклик аденозинмонофосфат (ц-АМФ) тўпланиши билан ифодаланади. Охиргиси ўз навбатида жараёларнинг сўнгги зажирини ишга туширади, бунда унинг мухим звенолари бўлиб протеинкиназанинг фаолланиши ва оқсил субстратларининг фосфорланиши хисобланади. Шундай механизм бўйича, хусусан, катехоламинлар гликогенолиз интенсивлигини бошқарадилар. У ёки бу гормонга хужйра жавобининг спецификлигини, ҳамда хужайралар учун специфик бўлган протеинкиназалар ва оқсил субстратлари табиати билан аниқланади. Бошқа гурух гормонлар хужайра ичига кириб ўз таъсирларини ўтказади. Бу гурух гормони бевосита таъсир кўсатувчи гормонлар гурухи деб белгилаш мумкин. Бунга андрогенлар, эстрогенлар, прогестеронлар, кортикостероидлар киради. Стероид гормонлар таъсир қилишида у ёки бу геннинг фаоллашиши асосий хисобланади, бу хол тегишли фермент хосил бўлиши кучайиши билан кузатилади. Лёкин қатор эффектлар ген фаоллигига таъсирига боғлик бўлмаган бошқа йўллар билан амалга ошадилар. Стероиднинг генетик локусга етказилиш механизмида 3 та босқич ажратиш мумкин. Биринчи босқич хужайрага тушган гормоннинг цитоплазмасида жойлашган ва шу гормон учун специфик рецептор ролини ўйнайдиган оқсил билан боғланиши. Иккинчи босқич стероид рецепторлар оқсил комплекси модификацияси-учинчи звено амалга ошишига имкон беради. Учинчи звено стероиднинг комплексида ядро ичига кириши ва хроматиннинг специфик бўлаги билан бирикиши. Бевосита таъсир қилувчи гормонлар таъсирининг умумий механизмини глюкокортикоидлар мисолида кўрсатиш мумкин. Гормон хужайра ичига киради ва цитоплазманинг рецептор оқсили билан боғлайди, чунки стероид-оқсил комплексидан глюкокортикоид ажратиб олса бўлади-картизол метоболитлари картизол эффектини чиқармаслиги ва конкурент равишда уни таъсирини йуқотмаслиги бундан далолат беради. Рецептор оқсиллар стероидларга юқори мойилликка, спецификликка ва кам хажмга эгадир. Шунинг учун ҳам боғланишнинг бу тури специфик боғланиш деб аталади. Хужайранинг турига қараб ҳар бир хужайрага 3000 дан 5000 гача рецепторлар тўғри келади. Бир турдаги хайвонларнинг хар хил тўқимасини солиштириш глюкокортикоидларнинг боғланиши ҳар хил тўқимада ҳар хил эканлигини кўрсатади. Масалан, тимус хужайраларнинг эрувчи фракцияси мия пўстлоғи ва тестикулаларнинг, худди шундай фракцияларига қараганда триамоилонни уч баробар кўп бириктиради. Стероиднинг ўз рецептори билан боғланиши оқсил малекуласи трансформациясига олиб келади. Бу қисм хароратнинг ўзгаришига сезгирдир. Масалан, агар боғланиш 2-3 градус да олиб борилса, боғланган гормон ядрога утказимай цитоплазмада қолади. Глюкокортикоид ядрога ўзининг рецептор оқсили билан кириши ёки махсус ядро рецептори орқали узатилиши, хозиргача аниқланмаган. Маълумотларга кўра, глюкокортикоид цитоплазманинг махсус оқсили орқали ядрога ўтказилгандан сўнг ядрога таъсир қилиши мумкин ва бундай рецептор бўлмаганда худди шундай эффект олиш глюкокортикоид концентрациясини анчагина кўпайтириш керак. Ядрода глюкокортикоиднинг оқсил комплекси оперон, яъни структурали генлар группаси ва улар билан махкам боғланган контрол қилувчи генлар активлайди. Бунинг натижасида ген тузилмаларида транскрипция ( генетик коднинг учирилиши) жараёни кучаяди. Бу холат информация берувчи (РНК, и-РНК) хосил бўлиши кучайишига олиб келади ва бунинг натижасида тегишли оқсил синтези кучаяди. Шу йул билан, масалан, тирозин-аминотрансфераза ферменти ҳамда қатор бошқа ферментлар ҳосил бўлиши стимулланади. Бу глюкокортикоид таъсирининг бир механизими. Бу гормоннинг кам ўрганилган таъсир механизмлари ҳам бор, улар посттранскрипцион номи билан бириктирилади. Бунга и-РНК нинг стабилизация ва транспортдан тортиб, то оқсил синтезининг тугашигача бўлган барча звенолар киради. Бу кўп звеноли жараённинг кўп нуқталарида глюкокортикоидлар ўз таъсирини кўрсатадилар. Глюкокортикоид таъсиридаги мухим механизмдан бири пермиссив деб аталадиган таъсири ҳисобланади. Унинг маъноси шуки дистант таъсир қилувчи гормонларнинг юқорида қайд этилган айрим метаболик эффектлари фақат глюкокортикоидларнинг физиологик концентрациялари бўлганда кузатилади. Организмда айланиб юрувчи барча гормонлар охир окибатда метоболизланади ва организмдан чиқариб юборилади. Гормонлар метоболизми асосан жигарда кетади. Лёкин қатор гормонлар бошқа тўқималарда ҳам метоболизацияга учрайди. Организмда ҳар бир гормоннинг секрецияси, оқсил билан боғланиши, нишон-тўқима таъсири ва тўқимадаги метаболизми орасида мувозанат бўлади.Бундай мувозанатни ушлаб туришда қайта боғланиш механизми катта роль ўйнайди. Мана шу мувозанатнинг бездан ташқари ҳар қандай компонентларнинг бузилиши шундай ўзгаришларга олиб келадики, бунда ўзгаришлар клиник жихатдан тегишли без вазифаси бузилишини кўрсатади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling