Патологик физиология
Қоннинг умумий ҳажмининг ўзгаришлари
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гиперволемия Оддий гиперволемия
14. 1. Қоннинг умумий ҳажмининг ўзгаришлари
Қоннинг умумий ҳажми гемодинамиканинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Унинг доимийлиги мураккаб бошқарувчи тизимлар: нерв ва гуморал механизмлар томонидан бошқарилади. Қоннинг меъёридаги миқдори тана оғирлигини 6-8% ташкил қилади. Ҳар хил патологик жараёнларда қоннинг умумий ҳажми ўзгаради ва нормага нисбатан (нормоволемия), унинг камайиши, (гиповолемия) ва кўпайиши пайдо бўлади. Бундай ҳолларда қон плазмаси билан шаклли элементларнинг нисбатига қараб оддий, полицитемик, олигоцитемик гипо, -ва гиперволемиялар фарқ қилинади. Қоннинг ҳужайралари билан плазманинг нисбатини унинг гемотокрит сонига қараб баҳо берилади. Бу қоннинг умумий ҳажмида эритроцитларнинг миқдорини ифодалайди. Нормада у 45/55 га тенгдир. Гиповолемия Оддий гиповолемия, (қоннинг гемотокрит кўрсаткичи ўзгармай, унинг ҳажмини камайиши), ўткир қон йўқотган заҳотиёқ пайдо бўлади ва ҳужайралар оралигидаги суюқлик қонга ўтгунча сақланиб туради. Олигоцитемик гиповолемия, (қонда асосан эритроцитларнинг миқдорини камайиши ҳисобига, қоннинг ҳажмини камайиши). Аддисон-Бирмер анемиясида ва ўткир қон йўқотиш вақтида, тўқима суюқлигини томирлар ўзанига кириши қоннинг ҳажмини, айниқса унинг таркибий қисмини компенсация қилмаслигидан пайдо бўлиши мумкин. Полицитемик гиповолемия, (қоннинг ҳажм бирлигида эритроцитлар миқдорини нисбатан кўпайгани, сабаб қоннинг ҳажмини камайиши) организм сувсизланганида (ич кетиш, қусиш, кучли терлаш, гипервентиляция қўйиш касаллиги), шокда (суюқликни томирлар деворларининг ўтказувчанлиги ортганлигидан тўқималар оралиғига чиқиш натижасида) пайдо бўлади. Гиперволемия Оддий гиперволемия (эритроцитлар билан плазманинг ўртасидаги нисбатлар нормал ҳолда сақланганида қоннинг ҳажмини кўпайиши) кўп миқдорда қон қуйилганида пайдо бўлади. Аммо кўп ўтмай қоннинг суюқ қисми томир ўзанидан чиқиб кетади, эритроцитлар эса томирлар ичида қолади ва уни қуюқланиши келиб чиқади. Кучли жисмоний меҳнат вақтида ҳам оддий гиперволемия пайдо бўлади. У умуман қон оқимига деподаги қоннинг ўтиши билан боғлиқ. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling