Патологик физиология


Лейкоцитларни миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши


Download 1.57 Mb.
bet14/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Лейкоцитларни миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши
Қон лейкоцитларини миқдорий ва сифат жиҳатидан ўзгариши лейкоцитоз, лейкопения шаклида ҳамда етилган ва етилмаган лейкоцитлар нисбатани ўзгариши, лейкоцитларни дегенератив ўзгаришлари шаклида намоён бўлади.


14. 9. Лейкоцитозлар

Қоннинг 1 мкл ҳажмида лейкоцитлар умумий сонининг кўпайишига лейкоцитоз дейилади.


Лейкоцитоз, бу организмнинг ўткинчи реакцияси бўлиб, кўпинча организмнинг ҳар хил физиологик ҳолатини акс эттиради, ёки асосан организмдаги патологик ҳолатларни белгиси ҳисобланади, буларни бартараф қилиниши натижасида қоннинг таркибидаги лейкоцитлар ҳам меъёрига қайтиб келади.
Физиологик ва патологик лейкоцитларни фарқ қилинади.
1. Физиологик лейкоцитозлар организмнинг ҳар хил патологик ҳолатларида кузатилади. Масалан, эмоционал, руҳий, ҳаяжонланиш, жисмоний зўриқиш (эмоционал ёки миоген лейкоцитоз)дан пайдо бўладиган лейкоцитозлар. Горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтгандаги (статик лейкоцитоз), овқат истеъмол қилинганда (алиментар лейкоцитоз) кузатиладиган лейкоцитозлар ҳам мавжуд. Яна лейкоцитоз ҳомиладорларда ва янги тугилган чақалоқларда (1 мкл қонда лейкоцитлар сони 15000 гача етади) кузатилади.
2. Патологик лейкоцитозлар организмнинг ҳар хил патологик жараёнлари билан боғлиқдир, улар турли инфекцион, бактериал ва нобактериал табиатли яллиғланишли касалликларида (инфекцион-септик лейкоцитоз) кузатилади. Шунингдек лецкоцитозлар эндоген ва экзоген интоксикацияларда (токсик лейкоцитоз), гипоксияларда, ёмон ҳоссали ўсмалар билан ҳасталанган беморларда, эндокрин безлар патологиясида, лейкопоэзни нерв-гуморал регуляциясининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Лейкоцитлар сонининг янада кўпайиши (1 мкл қонда 20000 дан ортиқроқ)ни гиперлейкоцитоз номи билан юритилади. Одатда бундай ҳолатда периферик қонда етилмаган шаклдаги нейтрофиллар, лимфоцитар ва моноцитар ҳужайралар кузатилади. Қоннинг манзараси лейкозникига ўхшашлигидан, бу ҳолатни лейкемоид реакция дейилади. Лейкоцитар ҳужайраларнинг етилиш қобилияти лейкемоид реакцияларда кескин камаяди. Бундай ҳолатда қон яратувчи органларда, шунигдек қондаги ўзгаришлар лейкозникига ўхшайди, аммо улар лейкоздан этиологияси бўйича (кўпинча этиологик омил маълум бўлади) ва патогенези (лейкопоэтик тўқиманинг реактив гиперплазияси) билан фарқ қилади. Лейкемоид реакциялар вақтинча (қисқа муддатли), асл ҳолига қайтувчи ва ўсмага ҳеч қачон айланмайди. (Лейкемоид реакцияларига қаранг)



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling