Патологик физиология


Орттирилган (иммунитетга алоқасиз) гемолитик анемия


Download 1.57 Mb.
bet10/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Орттирилган (иммунитетга алоқасиз) гемолитик анемия
Орттирилган гемолитик анемиялар эритроцитларга токсик моддалар таъсирдан, ёки уларни механик ёки бошқа омиллар таъсиридан шикастланиши оқибатида пайдо бўладилар. Шу ҳолларни ҳаммасида эритроцитлар гемолизга учрайди, яъни эритроцитларнинг мембранасини тузилиши ўзгаради, жараён асосан қон-томир ўзанида содир бўлади. Эритроцитларни шиддатли гемолизи анемияга олиб келади, қоннинг нафас функцияси бузилади ва гипоксия пайдо бўлади. Қонда гемоглобиннинг миқдори ортади (гемоглобинемия) ва унинг даражаси 20, 9Ммоль/л дан ошганда гемоглобинурия (сийдикда гемоглобинни ажралиши) пайдо бўлади.


Гемолитик анемияларда қоннинг манзараси.
Эритроцитлар ва гемоглобиннинг камайиш даражаси гемолизнинг суръатига боғлиқ. Қон суртмасида физиологик регенерация ҳужайралари ва дегенератив ўзгарган эритроцитлар (анизоцитоз, пойкилоцитоз, бўлинган, парчаланган) ошкор қилинади.
Ирсий гемолитик анемияли касаллар қонида микросфероцитлар (Минковский-Шоффар касаллигида), ўроқсимон эритроцитлар (S-гемоглобинопатияда), нишонсимон эритроцитлар (Таласемияда) кузатилади. Регенератор жараёнларни фаоллашуви қонда ретикулоцитлар, полихроматофил эритроцитлар, озроқ ядроли эритроцитларни пайдо бўлиши билан ифодаланади. Айниқса бу ҳолат гемолитик криздан сўнг жуда яққол кўринади. Гемолитик анемиялар қон яратилишига кўра нормобластик, ранг кўрсаткичига қараб эса нормо-, ёки гипо-, ҳатто баъзида гиперхромлар (гемоглобинни эритроцитларга адсорбцияси туфайли) бўлади. Ҳамма гемолитик анемияларда тери ва шиллиқ пардаларнинг сарғайиши, қон зардобининг жуда сариқлиги, сийдикнинг рангини қорайиши (уробилин моддасининг миқдори кўпайгани сабабли), ахлат (нажас)нинг рангини қорайиши, гемоглобинурия каби аломатлар кузатилади.


14. 7. Қон яратилишининг бузилиши оқибатида пайДо бўладиган анемиялар (дефицит анемиялар)

Бу гуруҳ анемияларга эритропоэзни меъёрида бўлиши учун зарур омиллар: темир, витамин В12 ва фолат кислота ҳамда оқсил кабиларнинг етишмаслиги окибатида пайдо бўладиган анемиялар киради.





Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling