Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet9/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Ортирилган иммун гемолитик анемиялар
Иммун анемиялар антителолар таъсиридан эритроцитларнинг шикастланиши ва парчаланиши (гемолизи) билан боғлик. Иммун гемолитик анемияларнинг бир неча гуруҳлари фарқланади. Булар гетеро-, изо-, транс-, ва аутоиммун анемиялардир. Гетероиммун гемолитик анемияларда дори моддалари, вируслар, микроблар таъсирида инсоннинг эритро­цитларини антигенлик ҳусусияти ўзгариб, ўз эритроцитларига қарши антителолар ҳосил бўлади. Трансиммун гемолитик анемия ҳомила организмига аутоиммун гемолитик анемия билан хасталанган онасининг антителолари ўтиши оқибатида пайдо бўлади. Агар онанинг ва ҳомила­нинг эритроцитлари умумий антигенга эга бўлса, у вақтда она организмида шуларга қарши антителолар ҳосил бўлади ва болада гемолитик анемия пайдо бўлади. Аутоиммун гемолитик анемия инсон қонида ўзининг эритроцитларини ўзгармаган антигенига қарши антителоларнинг тўпланиши билан ифодаланади. Изоиммун гемолитик анемияларда бола организмига антителолар ташқаридан киради ва гемолиз чақиради. Масалан, АВО системаси бўйича қон қуйганда донор эритроцитларини парчаланиши, реципиентнинг антителолари таъсирида бўлиши мумкин, ёки шундай ҳолат янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигида кузатилади.


Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги
Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги, гўдаклик даврининг оғир касалликларидан бири бўлиб, ҳомиланинг эритроцитларида резус омил номли кучли антигеннинг мавжудлиги билан боғлиқ. Ҳомиланинг эритроцитларида резус омили ҳомила тараққиётининг 3-чи ойларида инг қонига ўта бошлайди ва унда маҳсус антирезус антителолар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг патогенезини қуйидагича тасаввур килинади. Резус манфий аёлни резус мусбат эмбрион билан ҳомиладорлигида она билан бола ўртасида резус (ихтилоф) қовушмаслик пайдо бўлади. Она организми иммунизацияланади, ва антирезус-антителолар ҳосил қила бошлайди, антителолар плацента орқали ҳомила қонига ўтади, ҳамда унинг эритроцитларини агглютинацияга, сўнг эса гемолизга учратади. Плацентанинг ҳар хил шикастланишлари ва резус-антителоларни ҳомила организмига ўтишини осонлаштиради. Шуни айтиш керакки, иммун ихтилоф кўпинча такрорий ҳомиладорликларда пайдо бўлади, чунки бундан аввалги ҳомиладорликларда аёл организми сенсибилизацияланади. Аёлларга, резус омилни эътиборга олинмай такрорий қўйилган қон ҳам, гемолитик касалликни шаклланишига маълум даражада таъсир кўрсатади. Гемолитик касалликда, эритроцитларни гемолизи у билан алоқадор гипоксиядан ташқари, билирубин алмашинувининг бузилиши ҳам катта аҳамиятга эга ва чақалоқнинг ҳолати (касалликнинг оғир-енгиллик даражаси) унинг қонидаги тескари билирубинемияга жуда ҳам боғлиқдир. Боғланмаган билирубин қатор токсик ҳусусиятларга эга: у нафас ферментларини ингибитори (бўғувчиси) ҳисобланадилар ва шу туфайли тўқималар нафасини пасайтиради, шунинг учун уни тўқималар заҳари деб юритилади. Бу билирубин, липоидларда эриш қобилиятига эга, шу туфайли ёғли бирикмаларга бой бош мия, жигар, буйрак усти бези каби тўқималарни кучли шикастланиши кузатилади.
Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги фақат резус ихтилоф туфайли бўлмай, балки қоннинг АВО системасининг омиллари ёки бошқа антиген омилларнинг қовушмаслигидан ҳам келиб чиқиши мумкин.
Даволашнинг самарали усули, чақалоқ организмидан антителоларни ва боғланмаган билирубинни тезлик билан камайтириш ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учун унинг қонини алмаштиришга йўналган, қон трансфузияси бажарилади.
Резус ихтилофли гемолитик анемиянинг олдини олишда (профилактикаси), ҳозирги замон тиббиёти эришган ютуқлардан бири, иммун профилактика усули ҳисобланади. Бу усулга кўра резус манфий аёлга резус мусбат бола туғган замон анти-Д-иммуноглобулин юбориш тавсия қилинади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling