Патологик физиология


Эозинофил лейкоцитоз (эозинофилия)


Download 1.57 Mb.
bet17/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Эозинофил лейкоцитоз (эозинофилия)
Эозинофил лейкоцитоз мухим диагностик ахамиятга эга. У аллергик реакциялар ва касалликларда, анафилаксия, эшакем, Квинке эдема, бронхиал астма, пичан иситмаси ва хоказоларда кузатилади.
Афтидан бу эозинофилларни гистаминни фаолсизлантиришда иштирок этиши билан боғлиқ. Эозинофилия нейтрофил лейкоцитоз билан биргаликда қизилчада, ревматизмда, тугунчали периартритда кузатилади.
Эозинофил лейкоцитознинг аллергик реакцияларда ривожланиши патогенези, уларнинг суяк кўмигида ҳосил бўлишининг кучайиши ва қонга чиқишининг тезлашуви билан боғлиқ. Бундай ўзгаришларнинг асосида лимфоцитларнинг антиген билан стимуляцияланганидан сўнг уларни эозинофилоцитопоэзни стимуляторларини ажратиш қобилияти ётади. Бу моддалар эозинофилларни олд ҳужайраларини (ибтидоий ҳужайраларини) эозинофил гранулоцитларга етилишига имконият яратади.
Бундан ташқари антиген антитела реакцияларида ажралиб чиқувчи ва бошқа биологик фаол моддалар ҳам эозинофилларни, суяк кўмигидан қонга чиқишини рағбатлантиради.
Эозинофил лейкоцитоз паразитлар инвазияси, паразитлар чақирган касалликлар ва миелоид лейкоз учун ҳам типик ҳолатдир. Трихинеллёз, эхинококкоз (жигар), аскаридоз кабиларда эозинофилларнинг миқдори 30% га ва ундан ҳам (гиперэозинофилия) мумкин.
Эозинофилия буйрак усти безининг қобиқ қисмини гипофункциясида, яъни глюкокартикоидларнинг ҳосил бўлишини камайганида ҳам (глюкокартикоидлар кўпайиши аксинча эозинофилияга олиб келади, чунки бу гормонлар эозинофилларни лизисига имконият яратади) кузатилади. Баъзи инфекцион касалликлардан тузалиш даврида ҳам озроқ эозинофилия кузатилади.


Базал лейкоцитоз (базофилия)
Базофилларнинг кўпайиши бўлиб, нисбатан кам учрайдиган гематологик аломатдир. У қоннинг системали касалликларида: сурункали миелолейкозда, полицитомияда, эритремияда. геморрагик диатезларда, шунингдек аллергик реакцияларда (нишон ҳужайра сифатида) учрайди.


Лимфоцитоз – лимфоцитар лейкоцитоз
Лимфоцитоз лимфоцитлар сонининг мутлоқ ва нисбий кўпайиши умуман илк болалик даври учун хос ҳолатдир.
Мутлоқ лимфоцитоз деганда лимфоцитларнинг процентлардаги миқдорини ва 1 мкл қондаги лимфоцитларнинг сонини (3000 дан ортиқ) кўпайишига айтилади. Бу аломат сурункали юқумли касалликларда (сил, заҳм, бруцеллёз ва бошқалар), юқумли мононуклеозда, инфекцион лейкоцитоз деб номланган касалликда, лимфосаркома ва лимфолейкозда кузатилади. Лимфоцитоз баъзи ўткир инфекцион касалликларда: кўқ йўтал, вирусли гепатит, шунингдек эндокрин касалликларда – гипертиреоизм, акромегалия кабиларда ҳам учрайди.
Агар лейкоцитларнинг умумий сони камайиб, лимфоцитларнинг мутлоқ миқдори меъёрига яқин бўлса, аммо лейкоцитар формулада бошқа лейкоцитлар камайиши ҳисобига (масалан, нейтрофиллар камайиши), лимфоцитларнинг процент миқдорини кўпайиши кузатилса, бундай ҳолатни нисбий лимфоцитоз дейилади. Нисбий лимфоцитоз гранулацитопоэзни секинлашуви эвазига юзага келувчи лейкопения билан кечувчи юқумли касалликларда (ич терлама, грипп) кузатилади.
Лимфоцитозни пайдо бўлиши ва қоннинг лейкоцитар ҳужайраларининг гиперплазиясини механизмлари ҳозирча аниқ эмас. Тахмин қилинишича, баъзи вирусли (кўк йўтал, вирусли гепатит) ва микроорганизмлар (сил, захм, бруцеллез қўзғатувчилари) таъсирида лейкоцитопоэзни рағбатлантирувчи гуморал моддаларни ҳосил бўлиши зўраяди ва шунингдек, лимфоцитларнинг пролиферациясини махсус ингибиторларини – кейлонларни лимфоцитларда ҳосил бўлиши ҳам камаяди.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling