Патологик физиология
Болаларда лейкопениянинг ҳусусиятлари
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
Болаларда лейкопениянинг ҳусусиятлари.
Болаларда лейкоцитоздан ташқари баъзида лейкопения ҳам кузатилади, бу реакцияларнинг етишмовчилигини акс эттиради, прогностик жихатдан ёмон аломат ҳисобланади. Чала туғилган ва гипотрофияли болаларда лейкопеник реакция айниқса инфекцион қузғатувчиларга нисбатан кузатилади. Болаларда лейкоцитларнинг сони ёшига боғлиқ равишда ўзгаради шу туфайли лейкоцитлар миқдорининг ёшига қараб ўртача меёрдан 30% дан кўпроқ камайишига лейкопения деб ҳисобламоқ лозим. Лейкопениянинг туғма турлари генетик боғланган бўлиши ёки она ва ҳомила лейкоцитларининг антигенларинин номувофиқлиги оқибатида хомиладор аёлнинг ҳар хил дориларни қабул қилиши, касбга оид зарарларнинг мавжудлиги, ионлаштирувчи нурлар таъсирлари ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чақалоқлар ва гўдакларда нецтропения жуда яхши ўрганилган ва улар ҳар хил номланади. Агранулоцитоз атамаси ўткир кечувчи симптомокомплекснинг оғирлигини таъкидлаш учун қўлланилади. Айни шу вақтда нейтропения “гранулоцитопения” ва “лейкопения” атамалари эса фақат қондаги биргина ўзгаришни акс эттиради. Болаларда дорилар таъсиридан пайдо бўлган нейтропения (аналгин, пирименал, индометацин, фенацитин, диазепам, сульфаниламидлар, антитиреоид дорилар, тутқаноққа қарши дорилар, левомецетин, ампицилин ва х. к. лар) нейтропениянинг ирсий тури (генетик агранулоцитоз) иммуннетропениялар фарқ қилинади. Лейкопенияларда лимфоцитларнинг камайиши ҳисобига пайдо бўлувчи – лимфопения кам кузатилади, унинг сабаби тимус билан боғлиқ иммунодефицит касалликлар хисобланади. Болаларда лейкопения ўткир, ярим ўткир ва сурункали кечади. Ўткир, ярим ўткир лейкопенияда нейтрофиллар миқдорини 1 мкл қонда 750 – 500 камайиши (агранулоцитоз) ёмон оқибатларга олиб келувчи генерализацияланган инфекцияларнинг ривожланишига имконият яратади. Лейкопениянинг сурункали турлари доимий ва тўлқинсимон кечади. Болаларнинг лейкопениялари ичида И. А. Кассирский фикрича физиологик лейкопениянинг бир турини ажратмоқ лозимдир. Бундай лейкопения организмдаги лейкоцитларнинг қайтадан тақсимланиши билан боғлиқ. Бундай лейкопенияда қон яратилиши суяк кўмигида меёрида содир бўлади, шунингдек лейкоцитланинг функционал хоссаларида ўзгаришлар аниқланмайди, лейкоцитопоэз захиралари ўзгармайди, даволашга эҳтиёж йўқдир. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling