Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet5/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

14. 4. Анемия

Анемия деб, қоннинг ҳажм бирлигида эритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг камайишига, хамда уларнинг таркиби хамда морфологиясида сифат ўзгаришларини содир бўлишига айтилади. Сифат ўзгаришлари, периферик қонда патологик шаклли эритроцитларни пайдо бўлиши билан ифодаланади. У қуйидаги гуруҳларга бўлинади:


1. Физиологик регенерация ҳужайралари-суяк кўмигига эритроцитлар парчаланишининг маҳсулотларини, гипоксияни ва эритропоэтинларни рағбатлантирувчи таъсиридан, эритропоэзни кучайиши оқибатида периферик қонда пайдо бўладиган ҳужайралар киради. Буларга-ретикулоцитлар (суправитал бўялганда ошкор қилинади), полихроматофил эритроцитлар, нормобластлар, эритробластлар киради.
2. Патологик регенерация ҳужайралари. Эритробластик қон яратилиш типини мегалобластик типига ўзгариши оқибатида периферик қонда пайдо бўладиган ҳужайралар-мегалобластлар, мегалоцитлар, Кабо халқ8али ва Жолли таначали эритроцитлар шу қаторга кирадилар.
3. Дегенератив шаклли эритроцитлар-буларга анизоцитлар, пойкилоцитлар, гипохром ва гиперхром эритроцитлар, базофил доначали эритроцитлар кирадилар. Қон таркибида бундай патологик шаклли эритроцитларни ошкор қилиниши суяк кўмигининг тўла-тўкис эритроцитларни яратиш қобилиятини йўқолганлигидан (ёки эритроцитларни томир ичида парчаланишидан) дарак беради.


Анемияларни таснифлаш.
Қон системасининг патологик холатларини у ёки бу аломатига асосланиб анемик холатларни хар хил таснифлаш мумкин.
Анемияларни этиологияси ва патогенези бўйича қуйидагича фарқланади:
1. Қон йўқотгандан сўнг пайдо бўладиган анемиялар-постгеморрагик анемиялар.
2. Эритроцитларни шиддатли парчаланиши (гемолизи) оқибатида содир бўладиган (гемолитик) анемиялар.
3. Эритропоэзни бузилиши оқибатида пайдо бўладиган (дефицит) анемиялар.
Тикланиш қобилияти ва регенерациянинг суратига қараб, анемияларни қуйидаги турлари фарқланади: регенератор ва гиперрегенератор анемиялар (эритропоэзни кучайиши билан кечувчи анемиялар), гипорегенератор (эритроцитлар хосил бўлишини пасайиши билан кечувчи), арегенератор ёки апластик (эритропоэзни бутунлай тўхтатиши ёки вақтинча секинлашиши билан кечувчи) анемиялар.
Қон яратилиш типи бўйича нормобластик (суяк кўмигида кечувчи қон яратилиш типи) ва мегалобластик (эмбрионал қон яратилиш типи) турлари фарқланади.
Бундан ташқари анемиялар ранг кўрсаткичи бўйича (хар бир алохида эритроцитни гемоглобин билан тўйиниш даражасига қараб) нормохром Р. К. -0, 85-1, 0, 5, гипохром – РК-0, 8 дан паст, гиперхром – РК-1, 0 дан катта бўлиши мумкин.
Нихоят эритроцитларни катталагига қараб: нормоцитар-диаметри 7-8 мкм эритроцитлар, макроцитар-диаметри 8 мкм дан катта эритроцитлар, микроцитар-диаметри 7 мкм. дан кичик эритроцитларга бўлиниши мумкин.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling