Патологик физиология
Гормон рецепторлари қамали
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глюкокортикоидларнинг пермиссив таъсирининг бузилиши
Гормон рецепторлари қамали
Эҳтимол бу гормон етишмовчилиги ҳолатига олиб келувчи энг кўп тарқалган механизм бўлса керак. Бунга барча ҳолатлар киради, масалан рецептор йўқолиши натижасида фаол гормон ўз рецепторини ҳужайрада топа олмаса ёки унинг юзасида гормоннинг боғланишига қаршилик кўрсатувчи антагонистлар жойлашиб олиши натижасидаги (конформацион) ўзгаришлар ва бошқа омиллар. Одатда бундай ҳолларда гормоннинг концентрацияси мўътадил ёки ошган бўлади. Бундай беморларга даволаш мақсадида гормон юборилиши тегишли натижага олиб келмайди. Бирон бир натижа олиш учун препаратнинг катта дозаларини юбориш керак. Қандсиз диабетнинг вазопрессин резистент шакллари таърифланган, бунда қонда антидиуретик гормон миқдори кўтарилади ва ташқаридан антидиуретик гормон юборилганда натижа бўлмайди. Паканаликнинг қатор ҳолларида СТГнинг қондаги концентрацияси мўътадил бўлиб, бемор организми экзоген СТГга жавоб бермайди. СТГ ни киритилиши соматомедин ҳосил бўлишини стимуляция қилмайди. Нормада СТГ соматомедин орқали ўсиш жараёнига таъсир қилади. Псевдогипотиреозда гипопаратиреозга ўхшаш синдром ривожланади, бу ҳолат гипокальциемия, гипофосфатемия ва ҳатто тутқаноқ ривожланиши билан кузатилади. Бундай беморлар экзоген паратгормон киритилишига жавоб бермайдилар. Кортизол рецепторининг қамали аллергик жараёнларда бўлиши мумкин бўлиб, бу буйрак усти безларига боғлиқ бўлмаган глюкокортикоид етишмовчилиги ривожланишига олиб келади. Глюкокортикоидларнинг пермиссив таъсирининг бузилиши Юқорида кўрсатилгандек, «дистант» таъсир қилувчи қатор гормонлар эффекти хусусан катехоламинлар эффекти кортизолнинг физиологик концентрацияси муҳитида амалга ошади, кортизолнинг бундай ролини пермиссив дейилади. Глюкокортикоидларнинг беқарор (пермиссив) таъсирини ўзгариши. Юқорида кўрсатилгандек, қатор гормонларни «дистант» таъсири хусусан катехоламинларни нафи кортизолни концентрацияси асосида амалга ошади. Кортизолни бу хизматини пермиссив таъсир дейилади. Шунинг учун кортизол концентрациясининг пасайиши катехоламинлар эффектининг камайишига, баъзида эса бузилишига олиб келади. Масалан, адреналин кортизол иштирокида жигарга гликогенолиз ва ёғ тўқимасида липолиз чақиради. Шунинг учун адреналэктомия қилинган ҳайвонларда адреналиннинг икала эффекти камаяди. Адреналин томонидан чақириладиган гликогенолиз мураккаб ва кўп қисмли жараён ҳисобланади. У ҳужайра мембранасида адреналиннинг В-адренергик рецепторлар билан бириктиришдан бошланади. Бу ҳол аденилатцилазан фаоллаштиради ва циклик аденозин-монофосфат (ц-АМФ) ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида қатор реакциялар орқали фосфорилазани ва гликогенолизни фаоллаштиради. Эҳтимол, кортизолнинг пермессив таъсири моддалар алмашинуви реакцияси стимуляцияси ва ҳужайра турига қараб ҳар хил даражада амалга ошиши мумкин. У лейкоцитлардаги рецепторларнинг адреналин билан боғланишига таъсир қилмайди, шу жумладан лимфоцитлардагига ҳам, чунки бронхиал астма беморлари ва соғломларни солиштирганда на рецепторлар миқдорида ва на уларнинг боғлаш қобилиятида фарқ аниқланган эмас. Маълум ҳолларда кортизол физиологик концентрацияларда аденилатциклазага бевосита фаолловчи таъсир кўрсатади. Бу ц-АМФ кўпайишига олиб келади. Бошқа ҳолларда у ҳужайра мембранасида тўпланиб уни катехоламинларни аденилатциклазани етишига имконият туғдиради. Учинчи ҳолларда ц-АМФ концентрацияси нормал бўлган ва унинг миқдори катехоламинлар таъсирида ортган, аммо глюкокортикоидлар етишмаганда жараённинг келгуси қисмлари қамалга учраган бўлади. Бундай ҳолатларда кальций ионлари сафарбарлиги етарлича бўлмагани учун фосфорилазани фаоллашишининг бирор босқичининг қамали аниқланган. Бу ионлар концентрацияси ошиши ёки глюкокортикоидлар қўшилиш жараённи нормал кетишини тиклаган. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling