Патологик физиология


СИНАПСЛАР ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ


Download 1.57 Mb.
bet128/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.2. СИНАПСЛАР ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ

Синапслар – бу ихтисослаштирилган контактлар бўлиб, улар орқали нейрондан нейронга ёки бошқа ҳужайрага (масалан, мушакка) қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсирлар ўтиши таъминланади, бу ҳолатда бир ҳужайранинг фаоллиги бошқасига медиаторлар ёрдамида ўтказилади. Синапслар қўзғатувчи ва тормозловчи бўлади.


Медиатор синтезиннинг бузилиши. Медиатор синтезининг бузилиши уни ҳосил бўлишида иштирок этувчи ферментлар фаоллигининг пасайиши натижасида келиб чиқади.
Масалан, тормозланиш медиаторларидан бири гамма-аминомой кислота (ГАМК) семикарбамид таъсирида тўхтайди бу модда глутамин кислотани ГАМК-ка айлантирувчи ферментни блоклайди. Бу ферментнинг коферменти пиридоксиндир, овқатда бу витамин етишмовчилигидан ГАМК синтези бузилади. Бундай ҳолатда марказий нерв тизимида тормозланиш жараёнинг бузилади.
Медиаторлар ҳосил бўлиш жараёни энергия сарфланиши билан боғлиқ.
Энергияни эса нейронлар ва нерв оҳирларидаги кўп сонли митохондриялар таъминлайдилар. Митохондрияларда метаболик жараёнларни бузилиши гипоксияларда, заҳарлар таъсиридан келиб чиқади (макроэрглар миқдори камаяди).


Медиаторлар транспортининг бузилиши
Медиатор нерв ҳужайраси танасида ҳамда нерв охирларида синтез қилиниши мумкин. Нерв ҳужайрасида ҳосил бўлган медиатор аксон бўйича пресинаптик қисмга транспорт қилинади. Транспорт механизмида цитоплазматик микронайчалар катта рол ўйнайди, улар тузилишида ўз хусусияти бўйича қисқарувчи оқсил – актинга яқин бўлган алоҳида оқсил – тубулин иштирок этади. Микронайчалар орқали нерв оҳирларига медиаторлар ва шу медиаторлар алмашувида иштирок этувчи ферментлар ўтадилар.
Микронайчалар анестетиклар, протеолитик ферментлар, колхицин каби моддалар таъсирида харорат кўтарилади осонгина парчаланади, бу пресинаптик элементларда медиаторлар миқдорини камайишига олиб келади. Масалан, гемохолин ацетилхолинни нерв оҳирларига транспортини блоклайди ва шу йўл билан холинэргик синапсларда нерв таъсири ўтишини бузади.
Нерв оҳирларида медиаторларни деполанишининг бузилиши. Медиаторлар пресинаптик пуфакчаларда АТФ ва махсус оқсиллар билан аралаш ҳолатда сақланадилар. Пуфакчалар нейроцитлар цитоплазмасида шаклланади, сўнг аксон бўйича синапсга транспорт қилинади деган тахминлар бор. Баъзи моддалар медиаторларни деполаниш жараёнини бузилиши мумкин. Масалан, резерпин пресинаптик пуфакчаларда норадреналин ва серотонинни тўпланишига тўсқинлик қилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling