Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet130/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.3. СЕЗГИНИНГ БУЗИЛИШИ

Тери, мушаклар, бўғимлар ва пайларда пайдо бўлган ҳамма сезгилар марказий нерв тизимига уч нейрон орқали ўтказилади (соместезия). Биринчи нейрон орқали тугунларида жойлашган, иккинчиси орқа миянинг орқа шохларида (оғриқ ва ҳарорат сезгисини) ёки узунчоқ миянинг юпқа ва понасимон ядроларида жойлашган (чуқур ва тактил сезгини ўтказади). Учинчи нейрон таламусда бўлади. Улардан аксонлар катта мия қобиғининг сезувчи соҳасига кўтарилади.


Патологик жараёнлар ва улар билан боғлиқ бўлган сезувчанликни бузилишлари сенсор йўлнинг ҳоҳлаган қисмида пайдо бўлиши мумкин. Периферик нервлар шикастланганида (қирқилганида, яллиғланганида, авитаминозларда), тегишли зонада сезувчанликни ҳамма турлари бузилади. Сезувчанликни йўқолиши анестезия, пасайиши гипестезия, кучайишини гиперестезия дейилади. Йўқотилган сезувчанликнинг характерига қараб тактил сезувчанликни йўқотилиши (анестезия), оғриқни сезмаслик (аналгезия), термик сезгини бузилиши (термоанестезия) ҳамда чуқур сезгини (проприоцептив) йўқолишлари фарқ қилинади.
Агар патологик жараён орқа ёки бош мияда жойлашса сезувчанликни бузилиши қайси кўтарилувчи йўллар шикастланганлигига боғлиқ.
Сезувчанликни марказга интилувчи икки тизими мавжуд. Улардан бири лемниксли дейилади ва катта диаметрли нерв толаларини сақлайди, улар мушаклар, пайлар, бўғимлар пропрорецепторларидан ва қисман тери рецепторлари (тактил рецепторлар) дан импулсларни ўтказадилар. Бу тизимнинг толалари орқа мияга кириб ва орқа столблар таркибида узунчоқ мияга боради. Узунчоқ миянинг ядроларидан лемнискли йўл бошланади ва қарама-қарши томонга ўтади ва таламуснинг орқа ён вентрал ядроларида тўхтайди, бу нейронлар қабул қилинган маълумотларни катта мия пўстлоғининг сенсор зонасига ўтказилади.
Иккинчи кўтарилувчи тизим – бу орқа мия таламик (олдинги ва ёнбош) йўл бўлиб улар оғриқни, ҳароратни ва қисман тактил сезувчанликни ўтказади. Унинг толалари орқа миянинг олдинги ва ёндаги толалар таркибида юқорига кўтариладиган таламус ядролари хужайраларида тўхтайди (антеролатерал тизим).
Орқа миянинг чап ёки ўнг ярми кесилганида Браун-Секар синдроми кузатилади: кесилган томонни пастида чуқур сезувчанлик йўқолади, айни шу вақтда қарама-қарши томонда ҳарорат ва оғриқ сезгиси йўқолади, чунки, антеролатерал тизимнинг ўтказувчи йўллари орқа мияда кесишади қарама-қарши томонга ўтади. Тактил сезги эса иккала томонда қисман бузилади.
Лемнискли тизимнинг бузилиши периферик нервлар шикастланганида (йўғон миелинли толалар) ҳамда орқа миянинг ҳар хил патологик жараёнларида (қон айланишни бузилиши, жароҳатлар, яллиғланишлар) бўлиши мумкин. Орқа мия шу соҳада ўсма пайдо бўлганида ҳам шикастланади.
Медиал қовузлоғи толаларида ўтказувчанликни бузилиши ҳар хил сезувчанликни бузилишини чақиради. Бу вақтда оёқ-қўллар ҳаракатининг тезлигини ва йўналишини аниқлаш қобилияти йўқолади. Танани икки жойига тегишни ажратиш, юкни оғирлигини баҳолаш каби сезгилар жиддий бузилади. Синалаётганлар предметни механик тегишини сезади, уни танани қайси ерига ва қандай куч билан сезишини аниқ билмайдилар.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling