Патологик физиология
Синаптик кавакка медиатор секрециясини бузилиши
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
Синаптик кавакка медиатор секрециясини бузилиши.
Баъзи фармакологик препаратлар ва токсинлар синаптик кавакка медиаторни чиқиш жараёнини бузади, масалан қоқигул токсини, тормозланиш медиаторлари глицинни чиқишига тўсқинлик қилади. Ботулизм токсини ацетилхолинни чиқишини қамаллайди. Медиаторни секреция механизмида қисқарувчи оқсил тубулинни аҳамияти бўлса керак. Бу оқсилни колхицин билан қамалланишида ацетилхолинни ажралиши камаяди. Бундан ташқари нерв оҳирларидан медиаторни секрециясига калций ва магний ионлари ҳамда простагландинлар таъсир кўрсатади. Медиатор билан рецепторни ўзаро таъсирининг бузилиши. Медиаторларни постсинаптик мембранада жойлашган махсус рецептор оқсиллар билан боғланишига таъсир қилувчи моддалар кўп, улар постсинаптик мембранада жойлашган. Бу моддалар рақобатлашувчи таъсир кўрсатади, бошқача айтилганида улар рецепторлар билан осонгина боғланади. Бундай моддалар қаторига Н-холинрецепторларни тубокурарин, глицинга сезгир рецепторларни қамалловчи стрихнин кабиларни кўрсатиш мумкин. Бу моддалар медиаторни эффектор ҳужайрага таъсирини қамаллайди. Синаптик кавакдан медиаторни чиқариб ташланишининг бузилишлари. Синапс нормал функция қилиши ҳосил бўлган медиатор рецептор билан ўзаро таъсирланганидан сўнг синаптик кавакдан чиқариб ташланиши зарур. Чиқариб ташлашнинг икки механизми мавжуд: 1)постсинаптик мембранада локализацияланган ферментлар билан медиаторларни парчаланиши; 2)медиаторни нерв охирларида қайтариб олиниши. Масалан, ацетилхолин синаптик кавакда холинэстераза билан парчаланади. Ҳосил бўлган холин эса пресинаптик пуфакчага қайтадан сўрилади ва ацетилхолин синтези учун фойдаланилади. Бу жараённи бузилиши фосфорорганик бирикмалар ёрдамида холинэстеразани фаоллигини йўқотилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатда ацетилхолин кўпчилик холинрецепторлар билан узоқ муддатга боғланиб қолади, бундай ҳолатда бошлаб ацетилхолин қўзғатувчи сўнг эса секинлаштирувчи таъсир кўрсатади. Адренергик синапсларда медиатор таъсирини тўхташи уни симпатик нерв оҳирлари орқали қайтариб тортиб олинганидан келиб чиқади. Заҳарли моддалар таъсир қилганида медиаторни синаптик кавакдан пресинаптик пуфакчага транспорти бузилиши мумкин. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling