Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet132/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Каузалгия – йирик соматик нерв шикастланганида кузатиладиган азоб берувчи оғриқдир. Оёқ ёки қўлга сал тегиб кетилса кучли оғриқ сезгиси пайдо бўлди. Каузалгия нервни чала қирқилганидан келиб чиқади. Бундай вақтда асосан йўғон миелинли толалар шикастланади. Бу холатда орқа миянинг орқа шохлари нейронларига импулслар оқими кучаяди. Бу холатни “дарвоза очилди” деб аталади. Фантом орғирларда ва каузалгияда орқа мияда ёки ундан юқорироқда кучли патологик қўзғалиш генератори пайдо бўлади. У эса шикастланган жойдаги назоратни йўқотади шунинг учун оғриқ келиб чиқади. Шу назария амалиётда тасдиқланган. Агар оғриқ хосил бўлаётган жойга совуқ, гарчичник, иситувчи нарсалар текизилса ҳаёлни қочиради, оғриқни қолдирувчи таъсир қилади. Шу саналган таъсирлар ҳаммаси йирик миелинли толаларни импулсациясини оширади. Бу эса антеролатерал тизим нейронлари қўзғалувчанлигини камайтиради.
Баъзи ички органларда патологик жараёнлар ривожланганида қайтарилган оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Масалан, юрак касалликларида оғриқ чап куракда ва тирсак нерви иннервациясига тегишли чап қўлда, ўт қопчаси чўзилганида кураклар ўртасида оғриқ локализация бўлади; тошни сийдик йўллари бўйича ўтиб бораётганида оғриқ белдан чов соҳасига иррадиация қилади. Қайтарилган оғриқни пайдо бўлишини қуйидагича тушунтириш мумкин, ички органларни шикастланиши вегетатив нервни қўзғатади, қўзғалиш афферент толалар билан орқа мия орқа шохларини шундай нейронларига етади, бу ерда теридан бошланувчи афферент толалар тугайди. Ички органларда пайдо бўладиган кучли афферент импулсация нейронларни қўзғалувчанликни бошланишини, бўсағасини шундай пасайтирадики, оқибатда терини тегишли жойини қитиқланиши оғриқ сифатида қабул қилинади.
Оғриқ сезгиси шаклланишида ва оғриққа организмни реакцияси марказий нерв тизимининг кўп қисмлари иштирок этади.
Орқа мия орқали мотор ва симпатик рефлекслар амалга ошади, шу ерда оғриқ информацияси бирламчи ишловдан ўтади.
Оғриқ информациясини қайта ишлашда ретикуляр формация хилма хил функцияларни бажаради. Бундай функцияларга оғриқ тўғрисида маълумотни тайёрлаш ва бош миянинг олий ва вегетатив марказларга шу маълумотни ўтказиш (таламус, гипоталамус, лимбик тизим, мия пўстлоғи) орқа мия ва мия ўзаги сегментларида ҳимояни осонлаштириш оғриқ стимулига рефлектор жавобни жалб қилиш муҳим роль ўйнайди ва жараёнда нерв тизими, нафас ва гемодинамик марказлар иштирок этади.
Кўрув дўмбоқчаси оғриқ сезгисининг сифатини (уни жадаллигини, локализациясини) аниқлашни таъминлайди.
Оғриқ маълумоти гипоталамуснинг нейрон ва нейрогормонал тизилмаларини фаоллаштиради. Бу вегетатив, эндокрин эмоционал реакцияларни ривожланиши билан кечади. Организм оғриқ таъсирида ўзининг ҳамма тизимларини ўзгартиради. Терида пайдо бўлувчи оғриқ ҳамда ички органлар жарохатидаги оғриқ, организмнинг ва симпатик нерв қўзғалиши билан кечади. Бу вақт нафас кучаяди, артериал босим ошади, тахикардия, гипергликемия пайдо бўлади. Оғриқ вақти стресс холатига ўхшаш бўлиб, гипофиз, буйрак усти бези фаолияти ошади. Кучли оғриқ таъсиридан шок ривожланиши мумкин. Ички органларда пайдо бўладиган оғриқ одамнинг умумий холатини сусайтириб адашган нерв тонусини кўтаради. Бу вақт артериал босим пасаяди, гипогликемия ривожланади.
Лимбик тизим одамни кайфиятини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Айниқса оғриқ пайдо бўлганида.
Мияча, пирамид ва экстрапирамид тизим оғриқ сезгиси пайдо бўлганида харакат компонентлари пайдо қилади.
Мия пўстлоғи оғриқ холатга ихтиёрий компонентларни рўёбга чиқаради.
Миянинг анальгетик тизими
Экспериментал йўл билан аниқланишича, нерв тизимида фақат оғриқ марказларини эмас балки оғриқни ўзгартирувчи марказлар борлиги аниқланган. Маълумки одамни кайфияти оғриқ реакцияси ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Масалан, қўрқув оғриқни кучайтиради. Оғриқ сезувчанлик бўсағасини пасайтиради, тажаввускорлик ва жахл чиқиш оғриқ чақирувчи омиллар таъсирга реакцияни камайтиради. Булардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, организмда антиноцицептик (анальгетик) тизим мавжуд. У оғриқ сезгисини камайтиради. Мияда бундай тизимлардан 4 таси борлиги исботланган: 1-нейрон-опиат тизими; 2-гормонал опиат тизими; 3-нейрон опиат бўлмаган; 4-гормонал опиат бўлмаган тизимлар мавжуд.
Нейрон опиат тизим ўрта, узунчоқ ва орқа мияда жойлашган. Марказий кулранг модда ва ретикуляр формация энкефаленергик нейронлар сақлайди. Бу нейронларни баъзилари ўз аксонларини орқа мияга юборади. Орқа миянинг орқа шохларида хам энкефаленергик нейронлар аниқланган. Уларнинг нерв охирлари оғриқни ўтказувчи нервларга бориб уланган. Энкефалин ажралса оғриқни орқа мия синапслари орқали ўтишини тормозлайди оғриқсизлантирувчи опиат гормонал тизим функциясида маълумот орқа миядан гипоталамус ва гипофизга етказилади. Улардан эса кортиколиберин, кортикотропин ва β-липотропин ажралади. β-липотропиндан кучли оғриқ қолдирувчи полипептид эндорфин ҳосил бўлади. Бу модда қонга тушиб, орқа миядаги нейронларни оғриқ сезишини камайтиради ва марказий кулранг нейронларини оғриқни тормозловчи функциясини қўзғатади.
Опиат бўлмаган оғриқ қолдирувчи нейронлар серотонинэргик, норадренергик ва дофаминэргик нейронларга кириб, улар мия ўзагида ядро хосил қилади. Мия ўзагидаги моноаминергик тузилмаларни стимуляция қилиниши аналгезия пайдо бўлишига олиб келади. Бу тузилмалар орқа миядаги оғриқ сезувчи нейронларга уланади, ажратилаётган серотонин ва норадреналин оғриқ рефлектор реакцияларни жиддий сусайтиради.
Опиат бўлмаган гормонал оғриқ қолдирувчи тизимни фаолияти гипоталамус ва гипофизнинг функциялари ва уларнинг вазопрессин гормони билан боғлиқ. Ҳайвонлар қонига ёки мия қоринчаларига вазопрессин юборилса у вақт узоқ муддатли аналгезия ҳолати пайдо бўлади. Гипоталамуснинг вазопрессинергик нейронлари ўз аксонларини бош мия ва орқа миянинг турли тузилмаларига юборилади ва шу йўл билан орқа мия дарвоза механизми функциясига таъсир қилиши мумкин. Соматостатин гормони ва гипоталамус-гипофизар тизимнинг бошқа гормонларини ҳам аналгетик таъсири бўлиши мумкин.
Организмдаги ҳамма аналгетик тизимлар бир бирига таъсир қилиб организмга оғриқ реакциясини бошқариш ва унинг салбий оқибатларини камайтиришга имкон яратади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling