Патологик физиология


МИЯЧА ФУНКЦИЯЛАРИГА БОҒЛИҚ ХАРАКАТ БУЗИЛИШЛАРИ


Download 1.57 Mb.
bet134/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.5. МИЯЧА ФУНКЦИЯЛАРИГА БОҒЛИҚ ХАРАКАТ БУЗИЛИШЛАРИ

Мияча мушаклар функциясига регуляцияловичи таъсир кўрсатувчи юқори даражада тузилган марказ ҳисобланади. Бунга мушак, бўғимлар, пайлар, тери, кўзлар, эшитиш органларидан рецепторларидан импулслар оқими келиб туради. Мияча ядроларидан нерв толалари гипоталамусга, орқа миянинг қизил ядроларига вестибуляр ядроларга ва мия ўзаги тўрсимон тузилмаларга етади. Бу йўллар орқали мияча катта мия пўстлоғидан бошлаб орқа мия мотонейронларига таъсир кўрсатади. Мияча организмнинг харакат функцияларини мувофиқлаштириб туради, уларни аниқлигини таъминлайди. Бу холат айниқса ихтиёрий ҳаракатларда намоён бўлди. Унинг асосий функцияси харакатнинг фазали ва тоник компонентларини мувофиқлаштиради.


Мияча шикастланганида одамда харакатнинг ўзига хос харакат бузилишлари пайдо бўлади.
Миячаси олиб ташланган ҳайвонларда танаси ва оёқ-қўли тўхтовсиз қалтираши ва тебраниши эстезия харакат координациясининг бузилиши, атаксия харакатини майинлигини бузилиши, асинергия – харакатни кучи, тезлиги ва йўналиши бузилиши, дисметрия кабилар пайдо бўлади.


22.6. НЕРВ ТРОФИКАСИ ВА ДИСТРОФИК ЖАРАЁН

Нерв трофикаси бу – нервларни тўқимага шундай таъсирики, бунинг натижасида тўқималарда унинг эхтиёжига мос равишда моддалар алмашинуви ўзгаради. Демак нервларнинг трофик таъсири уларнинг бошқа функциялари (сезувчанлик, харакат, секретор) билан мустахкам боғлиқ ва улар билан биргаликда хар бир органнинг оптимал функциясини таъминлайди.


Нервнинг бундай функциясини борлигини илк бор 1824 йили Француз олими Мажанди исбот қилан эди. Қуёнларда ўтказилган тажрибада у уч шохли нервни кесиб юборганда денервация соҳасида яра (кўзида, лабида) пайдо бўлишини кузатди. Агар органни иннревация қилувчи нервларни (афферент, эфферент, вегетатив) фаолияти бузилса ххлаган органда трофик ўзгаришлар ривожланади. Бунда тиббиёт амалиётида кўпдан кқп далиллар бор. Нервларни шикастланиши (жарахатланиши, яллиғланиши) мос сохада (эдема, эрозия, некроз) пайдо бўлишига олиб келади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling