Патологик физиология


ВЕГЕТАТИВ НЕРВ ТИЗИМИ БУЗИЛИШЛАРИ


Download 1.57 Mb.
bet136/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.7. ВЕГЕТАТИВ НЕРВ ТИЗИМИ БУЗИЛИШЛАРИ

Маълумки вегетатив нерв тизими симпатик ва парасимпатик қисмлардан иборат. Кўпчилик органлар симпатик ва парасимпатик нервлар билан иннервация қилинади Улар қарама-қарши таъсир кўрсатади.


Вегетатив нерв тизимининг марказлари доим тонус холатида бўлади, бунинг натижасида тўхтовсиз тормозловчи ёки қўзғалувчи импулслар қабул қилади. Агар органни иннервацияси йўқолса масалан, симпатик нерв шикастланса, у вақт парасимпатик нерв таъсири кучаяди.
Вегетатив рефлексларнинг ёйлари орқа мияда, узунчоқ ва ўрта мияда туташади. Марказий нерв тизимининг бу марказларини шикатланиши ички органлар функцияларини бузилишига олиб келиши мумкин. Масалан, орқа мия шокида, харакатни бузилишларидан ташқари артериал босим кескин пасайди, терморегуляция, тер ажралиши, дефекация ва сийдик ажратиш кабилар бузилади.
Орқа мияни охирги бўйин ва кўкракни юқори икки сегментларида шикастланишида кўз қорачиғи тораяди.
Узунчоқ мияда патологик жараёнлар бўлганида кўз ёшини, сўлакни, меъда ости бези, меъда ва ингичка ичак секреция қилувчи марказлар шикастланади, ўт пуфаги ошқозон ва ингичка ичакнинг ҳаракати бузилади. Бу ҳолатда нафас маркази юрак фаолиятини ва томирлар ҳам зарарланади.
Вегетатив нерв тизимини ҳамма фаолияти ретикуляр формация, гипоталамус, таламус ва катта мия пўстлоғида жойлашган марказларга тобедир.


22.8. ЭМОЦИОНАЛ РЕАКЦИЯЛАРНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ

Эмоционал реакцияларни регуляция қилувчи марказлар лимбик тизим, гипоталамус ва катта мия пўстлоғида жойлашган.


Одамда гипоталамусда ўсма пайдо бўлганида икки хил эмоционал ўзгаришлар пайдо бўлади. Гипоталамусни орқа ядроси шикастланганида бўшаш, ғайратни камайиши, атрофга бефарқлик пайдо бўлади. Гипоталамусни олдинги соҳаси шикастланганида. Эйфория, сексуал жўшқинлик қўзғаиш кузатилади.
Эмоционал реакцияларни шикастланишида катта миянинг пешона соҳаси пўстлоғи катта аҳамиятга эга. Қандайдир сабаблар бўйича миянинг пешона қисми кесиб олиб ташланган одамларда кузатувлар олиб борилган. Ундай одамларни кучи, жўшқинлиги йўқолади. Улар ҳамма нарсага қаноатланади, қўрқув, симпатия антипатия, яратиш қобилияти йўқолади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling