Патологик физиология


Нервларнинг трофик таъсири механизмлари


Download 1.57 Mb.
bet135/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Нервларнинг трофик таъсири механизмлари
Бу масала бўйича икки нуқтаи назар мавжуд. Баъзи олимлар нервларни мустақил алохида трофик функцияси йўқ деб ҳисоблайдилар. Органни харакатга келтирувчи (масалан мушакни қисқартирувчи) нерв импулси ҳужайрада моддалар алмашинувини (ацетилхолин ўтказувчанлик ферментлар фаоллашувчи) ўзгартиради. Бошқалар бу жараённи инкор этади. Яқинда ўтказилган илмий тадқиқотлар нервларни иккинчи импулс бўлмаган функцияси бошлигини кўрсатди. Бунинг маъноси шуки, ҳамма нервларда у ёки бошқа томонга аксоплазма оқими содир бўлади. Бу оқим аксонларни озиқлантириш учун керак, маълум бўлишича нейронлар ўсимталари бўйича харакатланаётган моддалар синапслар орқали киради ва иннервация қилинаётган ҳужайраларга (мушаклар ва бошқа ҳужайраларга) этади. Ҳозир маълум бўлишича бу моддалар эффектор ҳужайрага специфик таъсир кўрсатади. Бу вақт таъсир қилувчи омил “трофика моддалари”.


Нейроген дистрофиянинг патогенези
Трофик функция рефлекс принципи бўйича амалга ошади. Дистрофияни тахлил қилинганида рефлекснинг хар қандай ахамиятини бахолаш зарур.
Бу холатда сезувчи нерв алохида рол ўйнайди. Биринчи нерв марказида денервация соҳасида ходисалар тўғисидаги информацияси узилади. Иккинчи, шикастланган нерв патологик информация манбаи ҳисобланади. Ва ниҳоят учинчи ундан тўқимага центрафугал таъсир ҳосил бўлдаи. Аниқланишича, сезувчан нервлар бўйича аксон оқим билан биргаликда метаболизмни ва микроциркуляцияни ўзгартирувчи алоҳида Р-модда тарқалади.
Дистрофияда эфферент нервларнинг роли шундан иборатки, бу холатда уларнинг нормал функциялари йўқлолиб патологиклари пайдо бўлади. Уларнинг импулслар фаолияти, медиаторни ҳосил қилиш ва таъсири (адреналин, серотанин, ацетилхолин) тўхтайди, аксон бўйича “трофик моддани” транспорти тўхтайди ёки бузилади. Жараёнга геном жалб бўлади, ферментлар синтези бузилади, моддалар алмашинуви приметив тус олади, макроэрглар хосил бўлиши камаяди, мембраналар ўзгариб уларнинг транспорт функцияси бузилади. Нейротрофик ўзгаришлар оқибатида қон ва лимфа айланиши бузилади, улар эса гипоксияга олиб келади, нерв тизими тўқималарда “моддалар алмашинувчини бошқара олмайди” оқибатда уларнинг метаболизми, тузилиши ва функциялари бузилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling