Патологик физиология


Оғриқни организмдаги аҳамияти


Download 1.57 Mb.
bet133/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Оғриқни организмдаги аҳамияти.
Оғриқ ҳар хил омиллар таъсиридан пайдо бўлади ва уларнинг ҳаммаси учун хос хусусият тўқиманинг шикастланишидир. Оғриқ патологик жараёнлар категориясига киради ва ўзининг моҳиятига кўра қарама-қарши холатдир, яъни бир томондан ҳимоя-мослашув бўлса, иккинчи томондан патологик жараёндир. Оғриқни характери, сабаби, вақти ва пайдо бўлган жойига қараб оғриқни ҳимоя ахамияти ёки уни шикастловчи патологик ахамияти устун бўлади. Инсон ҳаёти учун оғриқ ни ҳимоявий хусусияти катта. У организмда хавф солувчи ўчоқ пайдо бўлганлигидан, патологик жараён пайдо бўлганлигидан далолат беради. Бошлаб маълумот берувчи вазифани бажариб, сўнг оғриқни ўзи баъзида хавфли патологик жараён компонентига айланади.
Нерв тизими харакат функциясининг бузилиши скелет мушакларини қисқаришини ва уларнинг тонусини сақлашни орқа мияда жойлашган α-мотонейронларнинг қўзғалиши билан боғлиқ. Мушакни қисқариш кучи ва унинг тонуси қўзғалган мотонейронларнинг сонига ва улар хосил қилаётган разрядлар сонига боғлиқ. Бу механизм орқа мия рефлексларининг хаммасини асосини ташкил қилади. Бундан ташқари мотонейронлар орқа мия ўтказувчи йўллари бўйига миянинг хар хил қисмларидан миячадан хатто, мия пўстлоғидан келаётган импулслар билан регуляция қилинади. Бош мия пўстлоғи организмда харакат олий назоратини амалга оширади. Кўрсатилган соҳаларни регуляция қилувчи таъсири уларни α-нейронларга бевосита таъсиридан пайдо бўлади ва нейронларнинг қўзғалувчанлигини оширади ёки камайтиради. Ёки регуляция қилувчи таъсир Реншоу тизими орқали амалга ошади.
Реншоу тизимининг ҳужайралари мотонейронларга тормозловчи таъсир кўрсатади. Реншоу ҳужайралари α-мотонейронларни фаолиятини ритмиклигини назорат қилади. Бу нейронлар назоратида физиомотор система иштирок этади. Улар γ-мотонейронлардан иборат бўлиб, уларнинг аксонлари мушак урчуқларига бориб уланади. γ-мотонейронларни қўзғалиши урчуқларни қисқаришига олиб келади, бунинг натижасида импулслар частотаси кўпаяди ва улар афферент толалар билан α-нейронларга етиб боради. Бунинг оқибатида α-мотонейронлар қўзғалади ва тегишли мушакнинг тонуси кўтарилади. Марказий нерв тизимининг юқорида кўрсатилган қисмлари шикастланишидан ҳамда нервлар бўйича импулслар ўтиши ўзгаришидан ва уни нервдан мушакка ўтиши бузилишидан харакат бузилишлари пайдо бўлади.
Харакат бузилишларини кенг тарқалган шакли фалажланиш, енгил шаклдагисида шол келиб чиқади. Бу нерв тизими харакат функциясини бутунлай йўқолишидан ёки кучсизланишидан пайдо бўлади. Танани бир томон мушакларини фалажланишига гемиплегия, икки қўлни ёки иккала оёқни фалажланишига параплегия, оёқ-қўлларни бараварига фалажланишига тетраплегия дейилади. Фалажланишни патогенезига қараб шикастланган мушаклар тонуси йўқолган бўлиши (сўнғин фалажланиш) ёки тонус ошган бўлиши (тортилган фалажланиш) кузатилиши мумкин. Бундан ташқари периферик фалажланиш (периферин мотонейронларни шикастланиши билан боғлиқ) ва марказий (марказий харакат нейронларини шикастланиши билан боғлиқ бўлган) фалажликлар фарқ қилинади.
Мушакни оҳирги пластинкасини патологияси ва ҳаракат нервларини фалажланиши билан боғлиқ бўлган бузилишлар нерв-мушак бирлашмаси холинэргик синапс ҳисобланади. Патологияда шу соҳада содир бўладиган ўзгаришлардан энг кўп учрайдигани миостения ҳисобланади. Агар миостенияни беморни куч билан қўлини мушт холатига келтириш таклиф қилинса, тўрт одам фақат бир мартта шу ходисани бажара олади. Кейинги мушт холатга келтиришларда мушаклар харакат кучи кескин камайиб боради. Мушакларни заифланиши беморнинг кўп скелет мушакларида пайдо бўлади, шу жумладан мимика, кўзни харакатларини, ютиш каби жараёнларга кузатилади. Мушакни электромиографик текширишда аниқланишича бундай беморларда такрорий харакатланишда нерв-мушак ўтказувчанлиги бузилганлиги аниқланади. Касаллик этиологияси маълум эмас.
Баъзи олимлар фикрича, бундай беморлар қонида кураресимон моддалар кўпаяди. Бошқа олимларнинг фикрича охирги пластинкалар соҳасида холинесттеразанинг хаддан ташқари кўп тўпланиши ёки ацетилхолин ажралиши эътиборга олинади. Сўнгги йиллар тадқиқотлари кўрсатишича ацелитхолин рецепторларига қарши антитаначалар борлиги аниқланган. Нерв-мушак ўтказувчанлигини қамалланиши антитаначаларни рецепторлар билан боғланиши ҳисобига пайдо бўлиши мумкин. Айрисимон безни олиб ташлаш бундай холатларда беморнинг ахволини яхшиланишига олиб келади.
Мушакларни иннервация қилувчи харакат нервларининг шикастланишидан фалажлик (периферик) ривожланади, ҳамма рефлекслар йўқолади, мушаклар атония холатида (сўлғин фалажлик) ва вақт ўтиши билан улар атрофияга учрайди.
Қандайдир сезувчи нервнинг шикастланишидан, ундан хосил бўлаётган импулслар тегишли мушакларнинг мотонейронларига тормозловчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Орқа мия функцияси бузилиши билан боғлиқ харакат бузилишлари орқа мия шокига олиб келади. Шок холати маълум муддатдан сўнг ўтиб келади, рефлектор фаолият эса кескин кучаяди. Одамда орқа мия узилганида, орқа мияда қўзғалиш иррадиация бўлганидан ҳамма орқа мия рефлексларининг нормал чегараланиши ва локализациясини йўқотади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling