Патологик физиология


Неврозларнинг этиологияси


Download 1.57 Mb.
bet138/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Неврозларнинг этиологияси.
Невроз пайдо бўлишида уч гуруҳ омилларни аҳамияти бор: булар биологик, ижтимоий ҳамда психоген бўлиши мумкин.
Биологик омиллар ирсий мойиллик, жинс (невроз кўпинча аёлларда пайдо бўлади), ёш (невроз балоғатга етиш ва климактирик даврда кузатилади), конституция (астениклар неврозга мойил бўлади), ҳомиладорлик, инсон бошидан кечирган касалликлар ҳамда организмни резистентлигини пасайтирувчи касалликлар киради.
Ижтимоий омиллар - буларга касб билан боғлиқ фаолият, меҳнат бажаришни бир хиллиги, оилавий шароитнинг ноқулайлиги, ижтимоий шароитларни қаноатсизлиги, сексуал тарбия кабилар киради.
Психоген омиллар – буларга шахснинг хусусиятлари, болаликдаги руҳий жароҳатлар, яқин кишиларини оғир касалланиши ёки уларни ҳалок бўлиши ва ҳ.к. киради.
Кўпчилик олимлар неврозни этиологиясида етакчи омил деб рухий сиқилиш, эзилиш камситилишни ҳисоблайди, қолган омил невроз ривожланишига мойллик қилади. Одамда неврозларнинг уч шакли кенг тарқалган, булар неврастения, истерия ва воҳима неврозларидир.
Неврастения (грекча nevrasthenia – нервлар заифлашуви) неврозларни энг кўп учрайдиган шакли бўлиб, инсонни ҳақиқий имкониятлари билан унинг ҳоҳиши ўртасидаги узоқ муддатли ихтилоф, қарама-қаршилик оқибатида келиб чиқади. Узоқ таъсир қилувчи сурункали руҳий жароҳатловчи омил таъсиридан организм ҳаддан ташқари чарчаб невроз пайдо бўлади, инсон жуда қўзғалувчан бўлди, ҳамда нерв тизими тезда заифлашиб қолади.
Беморлар ўта таъсирланувчан, бетоқат, жиззаки, эътиборсиз, ҳолсиз, меҳант қобилиятини пасайиши, кундузи ухлайдиган бўлади, уларда вегетатив ва сексуал ўзгаришлар кузатилади.
Истария (грекча бачадон демакдир) қадимги замондаги грек врачлари аёлларда истерия пайдо бўлишини бачадон функциясининг бузилиши билан боғлиқ деб ҳисоблар эдилар.
Невроз ичида истерия иккинчи ўриндадир. Кўпинча аёллар касалланадилар. Инсонни ўзига ҳаддан ташқари бино қўйиши, ўзини катта олиши бир томонда бўлса иккинчидан реал шароитларни бутунлай эътиборга олмаслик кабиларни бирга қўшилиб кетиши оқибатида невротик ихтилоф пайдо бўлдаи. Истерия аломатлари (симптомлари) ҳар хил бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: феъл-атвор, муамалани мос келмаслиги. Беморлар юқори даражада таъсирчан, қўзғалувчан, ихлосман, кайфияти ўзгарувчан бўлди, ўз ҳолатларини, бошқаларга кўрсатувчи, маълум шароитларда аҳволлари бузилувчи бўлади.
Истерияда харакатни бузилиши кузатилади. Уларда тутқаноқ, талваса хуружлари тутиши (аммо хуши сақланади ва лат емайди), фалажланиш, овозни йўқолиши (овоз боғламларини фалажланиши), кўриш, эшитиш, ҳид сезиш кабиларни бузилиши, вегетатив ва сексуал ўзгаришлар (импотенция, либидони пасайиши) пайдо бўлади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling