Патологик физиология


ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИ


Download 1.57 Mb.
bet137/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.9. ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИ

Олий нерв фаолиятининг функциоанл бузилишлари ичида энг кенг тарқалган шакли неврозлардир. Невроз иборасини илк бор 1776 йили Шотландиялик врач У.Куллен таклиф қилган.


Неврозлар билан касалланиш йилдан йилга ортиб бормоқда, касаллик айниқса ривожланган мамлакатлар аҳолиси орасида кўп учрайди, шу туфайли касалликни “цивилизация касаллиги” қаторига киритилади. Бу касалликни пайдо бўлишини организмга ижтимоий-маиший омилларнинг салбий таъсири, аҳолини урбанизацияси, ишлаб чиқариш ва уй шароитларда жисмоний меҳнатнинг камайиши, информацион зўриқиши, инсон рухиятини шикастловчи омиллар билан боғлиқ деб ҳисобланади.
Клиник жиҳатидан неврозлар алохида нозологик бирлик сифатида ёки хар хил соматик касалликлар олд ҳолати сифатида намоён бўлдаи.
Неврозлар ҳақидаги таълимотни ривожланиши икки йўналишда боради. Баъзи олимлар неврозларни биологик табиатини эътиборга оладилар. Инсонни шахсий психологик кечинмаларини эътиборга олмайдилар. Шу туфайли неврозларни ўрганишдаги прогрессни инсон ҳаёт фаолиятини биологик тадқиқот қилишни янада мукаммаллашувида тасаввур қиладилар. Бу тасаввурга кўра неврозларга бош мияда органиқ ўзгаришлар бўлмаган нерв касалликлари киритилади.
Иккинчи йўналишда муаммони психологик жиҳатлари эътиборга олинади. Неврозлар ҳақидаги ҳозирги замон тасаввурларида иккала йўналиш бирлашиб кетади. Бундай ҳолда одамдаги неврознинг асосий сабаби психо-эмоционал стресс ҳисобланади, унинг таъсиридан марказий нерв тизимида на фақат функционал ўзгаришлар пайдо бўлади, балки бош мия моддаларида маълум даражадаги микростуктура ўзгаришлари ҳам содир бўлади. Масалан, мембраналарнинг деструкцияси, бош мия пўстлоғи нейронларида рибосомалар сонини камайиши, гипокампдаги алоҳида ҳужайраларнинг камайиши, микроциркуляцияни локал бузилишлари шулар жумласидандир.
Невроз нерв тизими функциясини бузилишининг типик шакли бўлиб, олий нерв фаолиятини ҳаддан ташқари зўриқиши ва уни бузилишидан келиб чиқади.
Невроз ҳолатида организмда олий нерв фаолиятини, вегетатив регуляцияни ҳаракатни, сезучанликни, нерв трофикасини бузилиши ҳамда умумий резистентликни пасайиши кузатилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling