Pdf-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 0.99 Mb.
bet12/16
Sana26.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1128251
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
252 08.09.2011


Ғазначилик бошқармаси бошлиғи



Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи



Тайёрланган сана_________


(16 — 23-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 мартдаги 145-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2020 й., 09/20/145/0295-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти — тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти (ИКЗ)дан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Шахснинг ИКЗ, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИКЗi = ФЗi / БВИПi, бунда:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling