Pdf-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 139.8 Kb.
bet2/8
Sana08.02.2023
Hajmi139.8 Kb.
#1176161
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
342 26.12.2011

автомобиль йўлининг ўқ чизиғи — қатнов қисми ёки ажратувчи тасма ўртасидан ўтувчи шартли чизиқ;
автомобиль йўлларини ривожлантириш чизмаси — иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни ривожлантиришга боғлиқ ҳолда автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг мақсади ва асосий кўрсаткичларини, уларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлашнинг мақсадга мувофиқлигини асословчи ва техник даражасини ошириш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига олган чизма;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар — йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
ажратилган минтақа — автомобиль йўли, унинг тегишли таркибий элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтлар ўтқазиш учун доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ер участкаси;
қатнов қисмининг чети — қатнов қисмини йўлбўйидан ажратувчи чизиқ;
қизил чизиқ — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун йўл қурилишига ажратилган ер тасмаси чегарасидан бошлаб белгиланган хавфсизлик минтақаси. Кўчалар учун қатнов қисми четидан бошлаб белгиланган хавфсизлик минтақаси;
магистрал кўча — шаҳарнинг асосий тармоқ йўли. Улар умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган (аҳоли яшовчи, саноат туманлари ва жамоат марказлари ўртасидаги алоқа, шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларига чиқиш) ва туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар (туман чегарасидаги ва умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган магистрал кўчалар билан транспорт алоқалари)га бўлинади;
механик транспорт воситаси — двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Ушбу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир;
йўлнинг режаси — йўлда жойлашган барча иншоотлар билан йўлнинг горизонтал текисликдаги акси;
йўлбўйи минтақаси — ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;

Download 139.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling