Pdf-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 139.8 Kb.
bet5/8
Sana08.02.2023
Hajmi139.8 Kb.
#1176161
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
342 26.12.2011

ҚОИДАЛАРИ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида» ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уни мувофиқлаштириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
автопоезд — тиркама (тиркамалар) уланган механик транспорт воситаси;
катта ҳажмли юк — ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган юк;
катта ҳажмли транспорт воситаси — юкланган ёки юксиз ҳолда ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиши учун мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган транспорт воситаси;
кузатувчи махсус автомобиль — ташиш йўналишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида (белгиланган тартибда тўлов асосида) юкли автомобилни кузатиб борувчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг патруль автомобили;
маҳаллий ташувчи — қонунчилик асосида ўзи эгалик қиладиган автотранспортда юкларни ташишни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаси — метрологик текширишдан ўтган, фото ва видео суратга олувчи, автоматик режимда ишловчи, автотранспорт воситаларининг тури, русуми, рўйхатдан ўтган давлат рақами белгисини, вазн ва (ёки) габарит параметрларини қайд этувчи сертификацияланган махсус назорат-ўлчаш техник ускунаси;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)

Download 139.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling